Бухоро ҳокимлиги Жалол Икромий кўчасидаги уйларда истиқомат қилувчиларни кўчириш ишлари бошланмаганини билдирмоқда, аҳоли эса бу маълумотни рад этяпти
2 ноябрь куни таҳририят уйлари бузилиши ҳақида ҳужжатлар олмаган бухоролик фуқароларнинг хатини чоп этганди. Воқеа давом этмоқда. Қуйида таҳририятимизга келган яна бир хатни тақдим этамиз.
«Биз, 9 ва 11 уйларда истиқомат қилувчилар сизга уйимиз бузилиши борасида ёрдам сўраб мурожаат қилган эдик. ANHOR.UZ таҳририятига Бухоро ҳокимининг ўринбосари У.Жумаевнинг имзоси остида 29.11.2019 йилдаги 03/2147-сонли расмий жавоб хати юборилди (нусхаси илова қилинади), унда “аҳолини кўчириш ишлари ҲАЛИ БОШЛАНМАГАНЛИГИ…” айтилади. Бу сўзлар, юмшоқ қилиб айтганда, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Аслида, биз расмий, ёзма хабарномани фақат 2019 йил 1 ноябрда олган бўлсак-да, бизни, яъни мулкдорлар бўлган истиқомат қилувчиларни кўчириш ишлари октябрь ойидаёқ бошланган. Бугунги кунга келиб 9-уйдаги 1, 2, 3, 4, 12-квартиралар бўшатилган (шартномалар имзоланиб бўлинган), 5, 11, 3-квартиралар эса кўчишга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек ҳовли ичкарисида тайёргарлик ишлари ўтказилди (ёритиш мачтаси учун фундамент тайёрланди ва қуйилди, мачтанинг ўзини тайёрлаш бўйича пайвандлаш ишлари амалга оширилди).
Биз, яъни қолган квартиралар мулкдорлари, уйларимизнинг деразаларидан 3 метрдан кам масофада қурилган баландлиги 3 метр бўлган “забор” қатъий қаршимиз, шунингдек биз жамоали шикоят билан шаҳар прокуратурасига ҳам мурожаат қилгандик, шикоятни кўриб чиқиш муддати тугади, аммо биз ҳеч қандай ҳаракатларни кўрмаяпмиз. Бундан ташқари, уйларимизнинг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва аниқлаш бўйича ҳеч қандай комиссия бўлгани йўқ. Биз Президентимиз ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан уйлар бузилиши бўйича кўрсатилган охирги ташаббуслар ва қабул қилинган қарорлар нуқтаи назаридан конкрет чоралар кўрилишига умид қиламиз.
Квартиралар мулкдорлари:
9-уй:
кв.6- Ш. Хайдарова,
кв.7- Е.Бабаянц,
кв.8- Р.Истамов,
кв.9-Р.Толибов,
кв.11-М.Рахматов;
11-уй:
кв.1-Л.Иргашева,
кв.2 -З.Саттарова,
кв 5-Ф.Эргашова,
кв.6- Ш.Ходжаев.
Шарҳлар