Дахлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари
Оҳирги беш йилда ишлаб чиқилган қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатлар нодавлат нотижорат сафи сезиларли кенгайишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.Жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган соғлом ва баркамол авлодни миллий қадриятлар ва анъаналар, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ННтларни ролини кучайтиришга эътибор доимий диққат марказига қўйилган.
2015 йилда «Даҳлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари» шиори остида ишлаган мамалакат Форумининг иккала босқичига давлат рўйхатига олинган 8277та нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз вакилларини жўнатди.
Аъанага кўра IV миллий Форумнинг ҳудудий босқичида 2015 йилда «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури, маҳаллий аҳамиятга молик дастурлар бажарилиши борасида ННТ иштироки, улар томонидан қилинган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Ҳисобот даврида «Ҳомиладор аёл нималарни билиши керак?», «Скрининг дегани нима?», «Хавфли, юқумли ва ирсий касалликларнинг олдини олинг», «Болани кўкрак сути билан эмизишнинг аҳамияти», «Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари» мавзусидаги маърузалар, соғломлаштирувчи гимнастика сабоқлари, тиббий мавзуларга оид буклетлар ҳудудда тиббий маданият қарор топиши учун ҳизмат қилди.
«Соғлом она ва бола йили»да амалга ошириладиганлойиҳа кундалик ҳаётимизда репродуктив саломатлик тушунчаси кенг ўрин олиши, соғлом турмуш тарзини қарор топиши учун хизмат қилади. Демак, тараққиётимизнинг ишончли таянчи бўлиб бораётган ННТлари келгусида ижтимоий шериклик муносабатлари қарор топиши, кучли кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши йўлида демократик ислоҳотларни янги босқичга кўтариш учун камарбаста бўлиб қолади.
Раҳматилла Юнусов
Шарҳлар