Давлат хизматлари маркази тадбиркорлар ва фуқаролар хизматида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ислох қилинаётган фармойиш ва қарорлар халқимиз учун жуда кенг имкониятларни яратмоқда. Бунга ёққол мисол сифатидЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сонли фармонини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ № 3430-сонли қарорини кўрсатишимиз мумкин.

Тошкент вилояти Ангрен шахар Давлат хизматлари маркази томонидан айни реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатмоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган фармон ва қарорлар эса 2018 йил 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан ўлароқ фуқароларимизга хам давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўяди. Давлат хизматлари маркази томонидан Жисмоний ва юридик шахсларга 2018-2021 йиллар давомийлигида босқичма-босқич қўшиб бериладиган хизмат турлари:

 

1. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда» уланиш.

2. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш.

3. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш.

4. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

5. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

6. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш.

7. Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш.

8. Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш.

9. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш.

10. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш.

11. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш.

12. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш.

13. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш.

14. Туғилганликни қайд этиш.

15. Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

16. ФХДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш.

17. Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.

18. Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш.

19. Жисмоний шахсларга СТИР бериш.

20. Турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш.

21. Вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш.

22. Ҳарбий ҳисобга қўйиш.

23. Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш.

24. Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш.

25. Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни текширишга ариза бериш.

26. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш.

27. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш.

28. Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентликни белгилаш).

29. Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш.

30. Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш.

31. Ишсизлик нафақасини тайинлаш.

32. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома.

33. Ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш.

34. Иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш.

35. Иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш.

36. Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш.

37. Ихтирога патентлар олиш.

38. Фойдали моделга патентлар олиш.

39. Саноат намунасига патентлар олиш.

40. Селекция ютуғига патентлар олиш.

41. Товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиш.

42. Товар белгисига доир гувоҳнома олиш.

43. Интеграл микросхемалар топологияси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш.

44. ЭХМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш.

45. Ўлимни қайд этиш.

46. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш.

47. Такрорий гувоҳномалар бериш.

48. Никоҳ тузишни қайд этиш.

49. Никоҳдан ажралишни қайд этиш.

50. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш.

51. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш.

52. Оталикни белгилаш.

53. Фарзандликка олиш.

54. Пенсия тайинлаш (ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик бўйича).

55. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

56. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

57. Кўчмас мулкка ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан

ўтказиш ҳақидаги кадастр ишини тайёрлаш.

58. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

белгилаб ўтилган.

Тошкент вилояти Ангрен шахар Давлат хизматлари маркази тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг хизматида!!!

 

Ангрен шахар Давлат хизматлари маркази

Бош мутахассиси Зиевутдин Сааталиев.

(0370) 662 10 12

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.