Давлат учун нима устувор?

Давлат учун нима устувор?

«Юксалиш» умуммиллий  ҳаракатининг Телеграм-каналида давлатнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга кетган харажатлари ҳақидаги батафсил маълумот чоп этилди.

На борьбу с распространение COVID-19 тарқалишига қарши курашишга 1,7 трлн сўм йўналтирилган, шу жумладан:

  • 157,6 млрд сўм — тиббий ускуналар ва буюмларни харид қилишга;
  • 385,9 млрд сўм — ПЗР тестлари, дори воситалари ва индивидуал ҳимоя воситаларини харид қилишга;
  • 257,6 млрд сўм — қўшимча моддий рағбат ва тиббий ходимларга 6% қўшимча ҳақ тўлашга;
  • 599,1 млрд сўм — карантин зоналарини ва махсус касалхоналарни қуришга;
  • 299,8 млрд сўм — карантиндаги шахсларни сақлашга.

Таҳририят Ўзбекистон томонидан қайтарилмайдиган мақсадли грантлар шаклида олинган маблағларни, халқаро молия институтларининг Covid-19 га қарши курашиш учун тақдим этган кредитларини умумлаштиришга ҳаракат қилди.

Очиқ манбалардан олинган ахборот учта яққол кўзга ташланадиган фактдан далолат бермоқда:

  • Covid-19 тарқалишига қарши курашишга ҳамда унинг оқибатларини минималлаштиришга маблағлар ҳукуматда бор;
  • Ажратилган улкан маблағларга қарамасдан соғлиқни сақлаш тизимида коллапс, тестдан ўтказиш, оператив тиббий таҳлил қилиш ва ташҳис қўйиш тизимларининг етишмовчилиги, касалхоналарда жойларнинг етишмаслиги, тиббий ходимлар етишмаслиги ва уларнинг паст малакаси кузатилмоқда.
  • Бугунги ҳолат бўйича ушбу маблағлар аҳолини бевосита моддий қўллаб-қувватлашга эмас, балки бошқа нарсаларга сарфланган.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги коллапс сабаблари ҳақидаги саволга жавобларни таҳририят, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш умумий ва батафсил аудит қилинганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олишга умид қилмоқда.

Бироқ Молия вазирлиги ва Марказий банкка саволлар бор. Биз мажбурий карантин шароитларида бутун аҳолини тўғридан-тўғри моддий қўллаб-қувватлаш – кучли ижтимоий сиёсат асоси ҳисобланишидан келиб чиқамиз ва бу Ўзбекистоннинг энг асосий устуворлиги эканлигига ва шундай бўлиб қолишига умид қиламиз.  Ҳа, бир томондан, бу бюджетга улкан ҳар ойлик харажатлар.

Агар 3,5 млн кишини ташкил қилувчи эҳтиёжманд оилалар сонидан ва бир оилага ҳар ойлик 1 млн сўм миқдоридаги тўловлардан келиб чиқадиган бўлсак, унда умумий ойлик харажатлар 3,5 трлн сўмни ташкил қилади. Бу маблағларнинг ҳатто ярми ҳам бюджет учун жиддий кутилмаган юклама. Аммо, бошқа томондан, бутун аҳолини (истисноларсиз, чунки бугун оиланинг фаровонлиги ҳақида фикр юритиш қийин) бевосита моддий қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги жамиятда алоҳида элементларнинг радикаллашувига, халқ орасида норозилик кайфиятининг ошишига (қабул қилинган карантин чораларига қаршилик қилиш, соғлиқни сақлаш тизимидан ғазабланиш ва тиббий ходимларга қарши ҳаракатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан турли можаролар) сабабчи бўлмоқда.
   
Кредиторлар 2020 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга 1,2 млрд доллар тақдим этган.

2020 йил апрель-июнь ойларида пандемия оқибатларига қарши курашиш учун 30,93 млн доллар миқдорида грант олган.

Агар бу сумма ҳукуматнинг коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралари учун эълон қилган 62 593 млрд сўм (6,13 млрд АҚШ доллари) миқдоридаги ва бевосита коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш  учун (1,7 трлн сўм) эълон қилган харажатлари  билан солиштириладиган бўлса, унда биз томонимиздан кўрсатилган суммалар унчалик қўрқинчли бўлиб кўринмайди.  
Ҳамма гап устуворликда экани яққол кўринмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: Getty Images

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.