Эксперт: Ўзбекистонлик ишчи мигрантларга нисбатан муносабатни ОАВ шакллантирмоқда

Эксперт: Ўзбекистонлик ишчи мигрантларга нисбатан муносабатни ОАВ шакллантирмоқда

Кимларнинг айби билан Ўзбекистонлик мигрантларга нисбатан салбий муносабатлар шаккланмоқда, ўзбекистонликлар қанчалик диндор, аёллар ва эркаклар миграциясининг фарқи нимадан иборат? Шу ва бошқа саволларга Ўзбекистон фанлар академиясининг Тариҳ институтининг «Янги ва энг янги тариҳ» бўлими бошлиғи муовини, фалсафа фанлари номзоди, миграция соҳаси эксперти Равшан Назаров UzJournalга берган интервьюсида жавоб берди.


 
UzJournal: Хорижда ўзбекистонлик мигрантларга нисбатан қандай муносабат шаклланган? Ўзбекистонлик мигрантларга нисбатан мавжуд муносабаларни ижобий тарафга ўзгартиш учун нима қилиш керак?

Эксперт: Ўзбекистонлик мигрантлар тўғрисидаги уларнинг муваққат истиқомат жойларидаги асосий фикр салбий. Биринчи навбатда гап Россия тўғрисида. 2019 йилнинг бошига Россияда 2 644 минг ўзбекистонлик мигрантлар рўёхатга олинган, улардан фақат 13.6% — 360 минг нафари Меҳнат вазирлиги орқали расмий равишда ишга кетган. Афсуски, ксенофобия, мигрантофобия, ирқчилик, миллатчилик дунёнинг кўп мамлакатларида оддий ҳол бўлиб қолди. Сенсация излаб айрим журналистлар ҳам журналистик этиканинг барча қоидаларини бузиб, мигрантларни миллий, диний, қандай мамлакатга мансублигига урғу бериб, нотўғри, текширилмаган ахборотлар тарқатиб, ўзларининг салбий ҳиссаларини қўшадилар.

ОАВда кўплаб «Ўзбек ўз маъшуқасини ўлдирди» (кейин маълум бўлишича бу Ўзбекистон паспортли этник рус одам экан, лекин салбий фикр экилдику), «Ўзбеклар дўконга ўғирликка тушдилар» (кейин маълум бўлишича бу тожикистонлик лўлилар экан, лекин кўп одамларда ўзбеклар тўғрисида ёмон фикр шаклланади), «Ўзбек-террорист» (бу 10 йилдан бери Питерда яшаб келаётган қирғизистонлик ўзбек экан), «Ўзбек-бомж» (ўзини кимлигини унутган, лекин қандайдир йўллар билан совет даврида олган Ўзбекистон ССР паспортини сақлаб қолган одам бўлиб чиққан) ўзига жалб этувчи, сенсацион сарлавҳалар остида мақолалар пайдо бўлади.

Бундай ҳикоялар анчагина. «Ўзбек» атамаси ижобий ёки ижобийроқ тусда ишлатилган атиги 2-3 материални эслайман — «Ўзбек тўртта скинхедларни дўппослади» (жинояткорлар кўринишидан нимжон юкчи собиқ спортчи эканлигини билмай унга ҳамла қилишган), «Ўзбекларнинг ишончли ғалабаси» (Афғонистонда толиблар тўдасини яксон қилган генерал Дўстумнинг аскарлари тўғрисида) ва ҳ.к. Мигрантлар тўғрисидаги материаллар қай тусда берилаётгани муҳим. Бир томонлама қараш — мутлақ нотўғри. Нима учун мигрантлар маҳаллий фуқаролар қилишни хоҳламаган ишларни қиладилар, кўчаларни супурадилар, уйлар қурадилар, маршрутка ва юк ташиши машиналарини ҳайдайдилар, сувсозлик қиладилар ва ҳ.к., улар текинҳўр, сиғинди, ишёкмаслар эмас, балки жамият учун фойдали, керакли одамлар деб ёзмаслик керак?

UzJournal: Ўзбекистонлик мигрантлар қанчалик диндор?

Эксперт: Одамларни диндорлик даражаси — нозик ва қалтис масала, лекин аниқ ва кенг тарқалган маълумотлар ҳам бор. Мисол учун мусулмонларнинг диндорлиги бошқа динларга мансуб одамларникидан, жумладан христианларникидан юқори. Қишлоқликларнинг ва кичик шаҳарликларнинг катта шаҳарлар ва пойтаҳтликларникига нисбатан — юқори, таълим даражаси ва даромад даражаси пастроқ бўлган одамларнинг кўпроқ ўқимишли ва кишилардан кўра диндорлиги баландроқ. Ўзбекистонлик мигрантларнинг кўпчилиги қишлоқлардан, кичик шаҳарлардан, таълим даражаси паст, кам таъминланган оилалардан. Шу сабабдан уларнинг бошланғич диндорлик даражаси юқори бўлиши эҳтимоли юқори.

UzJournal: Ишчи мигрантларни экстремистик ташкилотлар томонидан ўзларига муваффақиятли жалб этишларининг сабабларини қандай изоҳлайсиз?

Эксперт: Мигрантлар — асосан ўзлари ўрганган ижтимоий ва маданий муҳитдан узилган, баъзан душман бўлган, хавфли ҳисобланган, бегона атроф-муҳитга тушиб қолган одамлар. Бу кўпинча ҳақиқатдан ҳам шундай. Бунинг устига улар кўпинча оғир, иш ҳақи паст меҳнат билан шуғулланадилар, камбағал ва оғир уй-жой ва маиший шароитларда яшайдилар. Мигрантлар мунтазам равишда эксплуатация, камситиш, адолатсизлик, коррупция, таъмагарлик, ҳақоратлаш, таҳдидларга дучор келадилар. Инсон бегона муҳитга тушгач ўзи учун ҳимоя ва таянч излай бошлайди. Шуларнинг ҳаммаси жам бўлиб, турли ёлловчилар учун қулай бўлган муҳит шакллантиради. Улар эса «олий адолат», «биродарлик», «тенглик» каби турли хил «ҳикоялар» ва ҳ.к. ортидан ёллаш ишларини олиб борадилар.

UzJournal: Аёллар ва эркаклар миграциялари орасида фарқ борми ва қай бири қабул қилувчи томон учун кўпроқ муаммолар туғдиради? Ўзбекистон учунчи?

Эксперт: Аёллар миграциясининг эркакларникига қараганда, албатта, ўзининг ҳослиги бор.
Биринчидан, оилавий миграция этишга мажбур бўлган аёллар бор — уларнинг эрлари ёки оилаларининг бошқа аъзолари миграцияга қилган — дадаси, акаси, уғли ва ҳ.к., улар эса эргашиб боришга мажбур бўлган ҳолатлар. Бундай аёллар камдан кам ишга жойлашадилар, улар ўзларининг одатий уй бекаси ролини давом эттирадилар, фақат янги муҳитда.

Иккинчидан, турли оилавий шароитлар сабабли, мисол учун эрлари йўқ, ёки касал, ёки бўшанг бўлганлиги сабабли эркак, «оила боқувчиси», «оила раҳбари» ролини бажаришга мажбур бўлган аёллар. Бу аёллар де-факто эркаклар ролини баджарадилар, хорижда ишлаб, пул топиб, оилаларига юбориб, оилаларининг ватанда қолган бошқа аъзоларини — болаларини, ота-оналарини, бир хил пайтдарда эрларини ҳам таъминлайдилар.

Учинчидан, хорижликлар билан турмуш қуриб, кўчада қолган ва расмий, ярим расмий мигрантлар қаторига қўшилиб қолган аёллар ҳам бор.

Тўртинчидан, жинсий хизматлар кўрсатиш (фоҳишабозлик, порносаноат ва ҳ.к.) билан шуғулланувчи криминал структуралар томонидан бўлган, ёш, айниқса чиройли, келтшган аёллар пайида бўлган хавф-хатарлар остидагилар. Аёл мигрантлар маргиналлиги — бу умумий гендер ижтимоий тузилмасиниг ижтимоий соҳадаги номутаносиблиги — аёлларнинг умумий ижтимоий мавқеининг пастлиги, оиладаги тенгсизлик, кам маош тўланадиган соҳалардаги бандликнинг акс-садоси. Демак, бундай ҳолатни тузатиш мақсадида давлат ижтимоий ва иқтисодий, шу қаторда миграцион сиёсатига тегишли ўзгартишлар киритиши даркор.

UzJournal: Ўзбекистон фуқаролари бориб ишлайдиган қайси давлатлар билан мигрантларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар тузилган?
 
Эксперт: Ўзбекистонда 12 ишчи мутахассислик бўйича тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва юқори малакали квалификацион разряд берувчи 16 Марказ ишга туширилган. Шу ернинг ўзида Россияга ишга боришга тайёргарлик кўраётганларга рус тили ҳам ўргатилади ва бу чора уларга муваффақиятли бўлишга ёрдам беради. Россиядаги ишга олувчи эса, ўз навбатида, контрактга мувофиқ, РФ Меҳнат кодексида мигрантлар учун белгиланган барча қонун-қоидаларга риоя қилишни таъминлаш жавобгарлишини ўз зиммасига олади.

2019 йилнинг оҳиригача бундай марказлар сони 50 етказилади, расмий мигрантлар сони эса 600 000 чиқади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу марказларда тайёргарлик кўрган мигрантлар малакасига нисбатан россиялик иш берувчилар томонидан ҳеч қандай эътирозлар йўқ, ва мигрантларнинг бу табақасига нисбатан фақат мақтовлар келмоқда.
 
UzJournal: Айрим катта амалдорларнинг антиқа ҳаракатларини қандай изоҳлайсиз? Мисол учун, Фарғона вилояти ҳокимининг Қўқон драма театридаги Баходир Джалаловнинг «Шарқ ва Ғарб учрашуви» номли фрескасининг расмларини «кийинтириб» қўйиш тўғрисидаги буйруғини? Бунга тегишли расмий баҳо берилмаганлиги шундай ҳаракатларга йўл очмайдими?

Эксперт: Амалдорларнинг умумий маданий савияси ўрта ҳисобда аҳолининг савиясидан фарқи йўқ, айрим ҳолларда пастроқ бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шундай қарорлар кўп ҳолларда «менталитет», «шарқий анъаналар», одамлар «тушунмайди», «тўғри қабул қилмайди» деган сафсата гаплар асосида қабул қилинади. Бунинг сабаби, биронбир одам амал теккандан сўнг, негадир одамларга ақл ўргатиш ҳуқуқи берилгандек ўзини ҳис этади ва нима «тўғри» ва нима «нотўғри», нима «мумкин» ва нима «мумкин эмас», нима миллий менталитетга «муносиб» ва нима «номуносиб» деган ҳулосаларни ўтказишга ҳаракат қилади.

Аҳир, Баходир Джалалов жаҳон даражасидаги шахс, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Россия санъат академияси академики, унинг ишлари Буюк Британияда (Букингем саройи, Британия музеи), Россияда (Третьяков галереяси), Прадо музеи ва ҳ.к. жойлаштирилган. Бундан ёш, ҳали шундай ютуқларга эга бўлмаган рассомлар нима қилсин энди?! Менинг фикримча, кўп асрли санъат маданиятига эга бўлган ўзбек халқи ўзи қаерда ҳақиқий санъат асари ва қаерда сохталик эканлигини ўзи ажратиб олишга қодир.

UzJournal: Виртуал маконда ҳаракат қилаётган ёлловчиларни аниқлаб, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласида давлатлараро ҳамкорлик йўлга қўйилганми? Агар йўқ бўлса, нима сабабдан?

Эксперт: Ҳозирги даврда ижтимоий тармоқларга интернетдан фойдаланувчиларнинг 90% кирмоқда. Рўйхатдан ўтказилганлар бўйича етакчилар: Facebook -1,5 млрд, YouTube- 1 млрд, Google+ 600 млн, Twitter — 600 млн, «ВКонтакте» — 250 млн, «Одноклассники» — 220 млн ва бошқа ижтимоий сервислар. Дунё бўйлаб 80% ортиқ компаниялар ижтимоий тармоқлардан фаолият мақсадларида фойдаланади, таҳмина 78% одамлар ижтимоий тармоқлардан олинган ахборотларга ишонадилар. Шу ресурслардан экстремистлар ҳам ёллаш, ташвиқот олиб бориш, террористик актлар режаларини тарқатишда ҳам фаол фойдаланадилар.

Интернетдаги экстремизмга қарши кураш бутун дунё ҳамжамияти томонидан олиб борилмоқда. Бу иш билан БМТ, Европа Кенгаши, Интерпол, Экспертлар халқаро ташкилоти ва бошқалар шуғулланмоқда.

Бироқ, бу ишнинг самаралилиги ноаниқ. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган зўравонлик, камситишга бўлган даъватлар сони йил сайин ўсиб бормоқда. Қанчалик ҳаракат қилинса ҳам экстремистик йўналишидаги ҳамма хабарларни аниқлашга илож йўқ, лекин ижтимоий тармоқлардаги ҳисоб қайдномалари таҳлили терактлар сонини анча камайтиришга олиб келишга кўмаклашиш мумкин. Агар ижтимоий тармоқдан экстремизм билан боғлиқ бет ўчирилса, бир мунча вақт ўтгач, озгина ўзгартирилган бошқаси пайда бўлади. Шундай амалиёт тури кўпайиб бормоқда.
Экстремистик сайтларнинг манзилларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг асосий қисми «com» доменида жойлаштирилган. Шу билан бирга МДҲ таъқиқланган экстремистик ташкилотларнинг катта қисми ғарб мамлакатларининг кўпларида очиқ расмий фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ҳолат хорижий давлатларда сайтларни жойлаб, уларни экстремистик ахборот билан тўлдираётган фуқароларни жиноий жавобгарликка тортишни мураккаблаштиради.

Бироқ, бу Ғарб экстремистик фаолиятга қарши умуман курашмаяпти дегани эмас. Мисол учун фақат АҚШда кибернетик маконда жанговар фаолият Қўмондонлиги (USCYBERCOM), Миллий контртерростик марказ, хорижий мамлакатлар билан контртеррористик ва экстремизм билан курашда ҳамкорлик ва мувофиқлашитириш стратегик Маркази фаолият кўрсатадилар. Германияда ўйлаб чиқарилган, мавжуд бўлмаган инсон номига электрон почта очиш таъқиқланган. Буюк Британияда полициянинг терроризм билан кураш Бошқармаси, Ҳукумат алоқаси қошидаги электрон коммуникациялар хавфсизлиги Гуруҳи ва бошқа шу каби ташкилотлар фаолият кўрсатади.

UzJournal: Кўп ҳолатларда экстремистик ташкилотларга мигрантларни ёллаш интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилади. Ёлловчиларни аниқлаш ва уларга қонунда кўрсатилган чораларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжудми?

Эксперт: Ривожланган давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўз таркибида киберхавфсизлик билан шуғулланувчи, бошқа сўз билан айтганда интернетдаги, ижтимоий тармоқлардаги келажакда хавфли бўлиши мумкин бўлган гуруҳларни аниқлаб, кузатувчи махсус бўлинмаларга эга. Лекин шуни ҳам таъкидлаш даркорки, экстремистик гуруҳларнинг техник тайёргарлиги, малакаси, шу жумладан юқори технологиялар соҳасида ҳам тезкорлик билан усиб бормоқда. Афсуски, программистлар орасида пулга ўч, пул тўаланса ҳар кимга ҳам керакли программалар ёзиб, сотувчилар ҳам кам эмас. Агар экстремистик гуруҳларнинг кўпчилиги гиёҳванд моддалар сотиш, қимор бизнеси, қурол ноқонуний савдоси, олтин ва қимматбаҳо тошлар ноқонуний савдоси каби ўта самарали бизнес билан шуғулланишларини инобатга олсак, улар шундай улкан сармояларга эглик қиладиларки, энг юқори малакали программистларни, тиббиёт ходимларини, бошқа керакли мутахассисларни оғзидан чиққан пулни тўлаб, ёллаш имконига эга.

Экстремизм билан глобал ахборот маконида курашнинг асосий муаммолари: жиноий-процессуал ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи нормативғҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш; Ахборот-телекоммуникация соҳасида жиноятларни аниқлаб, фош этишга ихтисослашган махсус мутахассисларни тайёрлаш; киберхуружларга қарши дош берадиган техник воситаларни мукаммалаштириш; тармоқларда экстремизм ғояларига қарши кураш муаммоларини муҳокама қилишга йўналтирилган психологик ишларни фаоллаштириш; хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни ишончли системасини ташкил этиш.
 
Элина Рустамова
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.