Фоторепортаж: Тошкент карантин даврида

Фоторепортаж: Тошкент карантин даврида

Карантин даврида Ўзбекистон пойтахти қандай яшамоқда? Ушбу материални батафсил CABAR.asia таҳлилий порталида ўқишингиз мумкин.
 
22 март куни пандемия тарқалиши таҳдиди туфайли Тошкентда жамоат транспорти фаолиятига вақтинчалик тақиқ жорий этилди.

43 йил давомида илк бор Тошкент метроси ёпилди. 

23 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ниқоб тақмаганлар учун жарима жорий этилди. хусусан жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун жарима миқдори бир базавий ҳисоб миқдоридан беш базавий ҳисоб миқдоригача оширилди (айни пайтда 1 БҲМ 223 минг сўмни ёки $23,4 ни ташкил қилади). 

Шу боис ҳозир ҳамма ишни ниқобда қилишга тўғри келмоқда.

Нафақат ниқоб тақиш, балки қўлқоп кийиш ҳам тавсия этилган. Аммо қўлқоп йўқлиги учун жарима мавжуд эмас.

Карантин эълон қилиниши билан Тошкентда блокпостлар пайдо бўлди. Милиционерлар кўчаларда ким юрганини, ниқоби бор-йўқлигини текшириб туришди. Кўпроқ кексаларни тўхтатиб, 65 ёшдан катта кишилар уйда ўтириши ва кўчага фақат дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

Карантиннинг дастлабки кунлариданоқ барча қаҳвахоналар ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди.

Шу боис кўплаб ресторанлар етказиб бериш хизматига ўтиб кетди.

Биринчи апрелдан Тошкентда хусусий автомобилда фойдаланиш тақиқланди. Бироз вақтдан кейин фақат етказиб бериш учун фақат таксидан фойдаланишга рухсат берилди ва агар таксичилар йўловчиларни ташиса, жарима қилишарди. Фақат 1 майдан бошлаб эрталаб 7 дан 10 гача ва кечқурун соат 17 дан 20 гача хусусий машиналарда юришга рухсат берилди.

Жамоат транспорти тақиқланиши билан шаҳар кўчаларида кўплаб велосипедчилар пайдо бўлди. Аммо бироз вақтдан кейин уларга фақат озиқ-овқатга ва дорихонага бориш учунгина рухсат берилди.

Илк карантин кунларида шаҳар бўйлаб патрул машиналарида милиция ходимлари юра бошлади, улар одамларни уйда қолишга чақирди. Ҳозир бу ҳақда чорраҳалардаги баннерлар эслатиб ўтади.

Тошкентликлар асосан уйда қолди. Пойтахт кўчалари бўшаб қолди.

Шунга қарамасдан, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишга стикер-рухсатнома олиш мумкин бўлди.

Бозорларда савдогарларга маҳсулотларни полиэтилен билан ёпиш буюрилди. Сотувчиларнинг сўзларига кўра, бу масофани сақлаш учун қилинмоқда.
Шунингдек дўконлар, бозорлар, банклар ва бошқа жамоат жойларига кириш жойларида одамлар бир-биридан 1,5 метр масофага амал қилиш талаби қўйилди.

Дўконларга кириш жойларида қўриқчилар контактсиз термометр ёрдамида келувчиларнинг ҳароратини ўлчаб туришди. Шунингдек катта дўконларда ташриф буюрувчиларнинг қўлларига дезинфекцияловчи воситалар қуйилди ва ҳатто бир марталик қўлқоплар таклиф этилди.

Ўзбекистон ИИВ тарқатган хабарга кўра, айни пайтда бозорлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо нуқталари, такси хизматларини кўрсатувчи автотранспорт, турли муассасалар ва цехлар, ер ости ўтиш жойлри ва одамлар кўпроқ юрадиган юошқа жойлар дезинфекция қилинмоқда.

Дезинфекциялаш бўйича кўплаб тадбирларда Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари қатнашмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.