Ҳалок бўлган Жасурбек Ибрагимовнинг онаси очиқ хат билан Президентга мурожаат қилди
Ҳалок бўлган Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Нилуфар Алиева очиқ хат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
«Ўғлимни калтаклашда бирданига бир нечта киши иштирок этган, бу операция қилган шифокорлар томонидан ҳам тасдиқланди. Бироқ, аслида жавобгарликка фақат бир киши Тўлаганов Исломбек тортилди…», – дея қайд этади Алиева.
Нилуфар Алиева Тўлаганов жазони бир йилдан сал ортиқ ўтаганини ва суд ажрими билан ахлоқ тузатиш ишларига ўтказилганини таъкидлайди.
«Бироқ ҳатто қамоқ жазоси шундай юмшоқ ҳукмга алмаштирилганига қарамасдан, маҳкум Тўлаганов И.А. ахлоқ-тузатиш ишларини ўз хоҳишига кўра ўтамоқда: кимдир унинг учун ишлаяпти, у эса Олмазор тиббиёт коллежида тиббиётчи касбига эга бўлмоқда», – деб ёзади марҳумнинг онаси.
«… дастлабки тергов пайтида Тошкент шаҳар прокуратураси касаллик тарихини олиб қўйганди, тергов тугаганидан кейин эса касаллик тарихи иш материалларида деб кўрсатишди, аммо аслида улар жиноий ишда йўқ.
Мен ишни саҳифама-саҳифа шахсан ўзим текшириб чиқдим. Касаллик тарихини на менинг адвокатим, на суд топа олмаяпти. Касаллик тарихини ким ва нима учун йўқ қилгани мен учун ҳамон тушунарсиз.
Ким менга бир саволимга жавоб беради: ўғлимнинг қотилларини ким яширди, битта маҳкум (Тўлаганов И.А.) учун қулай шароитларни яратишга уринган ва ўғлимнинг ўлимига алоқаси бўлган қолганларга жазодан мутлақо қочишга ёрдам берган ҳолда ким ҳозир ҳам яшириб келмоқда?».
Мурожаат якунида Алиева Исломбек Тўлаганов ҳақида: “Нега у ўзига белгиланган жазо муддатини ўтамаяпти?”, “Нега у тиббий таълим олишда давом этмоқда?, деган саволлар билан Президентга мурожаат қилади.
Шарҳлар