Хайрия ташкилотида 9 миллион сўмнинг йўқолиш тарихи
Ўзбекистонлик Насиба Очилованинг саккиз ёшли ўғли Россиянинг Дмитрий Рогачёв номидаги Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси миллий тиббий талқиқотчилик марказида бир неча йилдан буён даволанмоқда. Бу катта пулга тушмоқда. 2020 йил октябрь ойида институт мутахассислари болани қутқариш учун жарроҳлик амалиёти зарурлигини маълум қилганди. Насиба пул излашга тушди, қариндошларига, яқинларига, дўстларига мурожаат қилди, аммо пул етишмасди.
Ёрдам излаш ишлари уни MEXRLI INSONLAR хайрия жамғармасига олиб келди, аниқроғи унинг директори Мирҳосил Зокировга. Директор ёрдам беришни ваъда қилди ва 2020 йил октябрида Насиба Очилованинг ўғлига моддий ёрдам кўрсатишни сўраб Ўзбекистондаги чет эл корхонаси раҳбарига хат билан мурожаат қилди.
2020 йил 23 октябрда чет эл корхонасининг раҳбар таркиби ўтказган кенгашда болани даволаш учун 10 800 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатишга қарор қилинди. 2020 йил 29 октябрда маблағ MEXRLI INSONLAR МЧЖнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилди.
Бир неча кундан сўнг директор Насибанинг мурожаатига маблағлар бошқа эҳтиёжманд болаларга сарфланганини маълум қилади. Чет эл корхонасининг қўнғироқларига жавоб бермайди, кейин эса рақамни умуман блокировка қилиб қўяди. Бироқ она ўғлини даволатишга мўлжалланган пулларни олиш умидини йўқотмайди.
Онанинг сайъ-ҳаракатлари моддийлашади ва MEXRLI INSONLAR жамғармаси Насибага бир миллион сўм ўтказиб беради ва тез орада қолган суммани топишни ваъда қилади.
2021 йил февраль ойида Anhor.uz таҳририяти MEXRLI INSONLAR жамғармасининг директори Мирҳосил Зокировга хат билан мурожаат қилганди. “Англашилмовчилик юз берди, ахир биз пуллар нимага ўтказилганини билмагандик, уларни бошқа болаларни даволатишга сарфладик”, – дейди директор. У 20 мартгача бутун суммани тўлашни ваъда қилди. Бу конкрет болага ёрдам бериш учун хат билан ўзи мурожаат қилган ва ҳамма ҳужжатларни тақдим этиб, бир ҳафта ичида маблағларни олган кишининг сўзлари.
Таҳририят директорга икки ойдан сўнг, яъни она ўғли билан Москвага операцияга отланаётган пайтда май ойида яна мурожаат қилди. “Ҳисобрақамлар блокировка қилинган, аммо мен маблағларнинг бир қисмини 24 майгача топиб ўтказиб беришни ваъда қиламан, қолганини картасига ўтказамиз”, – дея ваъда қилди Мирхосил Зокиров.
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Насиба Очилова Россиядан қўнғироқ қилди ва ҳўнграб йиғлаб уни алдашганини, пуллар ҳозиргача ўтказилмаганини маълум қилди.
Ўзини хайтрия ташкилоти сифатида кўрсатаётган MEXRLI INSONLAR жамғармаси аслида масъулияти чекланган жамият бўлиб чиқди, асосий фаолият тури – “Жамоатчилик билан ўзаро муносабатлар ва алоқалар бўйича фаолият”.
Хайрия ташкилотларида саъй-ҳаракатларнинг катта қисми маблағ излашга, даволаш заруратини текширишга ва ҳисоботларга тўғри келади. Таҳририят чет эл корхонаси томонидан конкрет болани даволашга ўтказиб берилган пуллар қаерга йўқолгани борасида тахминлар тузаётгани йўқ. Бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ва молиявий назорат органларининг иши деб ўйлаймиз. АМмо бундай ҳолатлар бошқа ҳайрия ташкилотларига, уларнинг одамлар орасидаги обрўсига ҳам соя ташламоқда.
Таҳририятда ушбу воқеанинг барча ҳужжатлари мавжуд. Anhor.uz бу воқеанинг ривожланишини кузатиб боради.
Бош саҳифадаги фотосурат: Катта шаҳар
Шарҳлар