ХМТ: Пахта йиғимида асосий меҳнат ҳуқуқлари борасида сезиларли силжиш мавжуд

ХМТ: Пахта йиғимида асосий меҳнат ҳуқуқлари борасида сезиларли силжиш мавжуд

Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан мунтазам равишда ва тизимли фойдаланиш ўз ниҳоясига етди, деб ҳисоблайди Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ).

Жаҳон банки учун тузилган ҳисобот мамлакатда пахта далаларида асосий меҳнат ҳуқуқлари борасида сезиларли силжишга эришилганини кўрсатмоқда.
 
Мунтазам болалар меҳнати бартараф этилди, эндиу жиддий муаммо эмас. 2019 йилда пахта йиғим-теримида банд бўлган ишчиларнинг 94 фоиздан ортиғи мустақил ишлаган, талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларни мунтазам равишда пахта теримига мажбурлаш эса тўлиқ тўхтатилган.
 
2019 йилда 102 000 нафар теримчи мажбурий меҳнатга эалб этилган сифатида қайд этилган бўлса-да, ушбу рақам 2018 йилги кўрсаткичдан 40 фоизга кам.
Пахта теримчиларининг иш ҳақи ХМТ ва Жаҳон банки тавсияларига мувофиқ оширилган. Шу билан бирга ХМТ на кўпроқ теримчиларни жалб этиш учун иш ҳақини нада ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни тавсия этмоқда.

2019 йилда пахта теримчиларининг кўпчилиги меҳнат шароитлари (масалан, транспорт, овқат, гигиена, сувдан фойдаланиш ва ҳ.к.) ўтган йилга қараганда яхшиланганини қайд этган.

Қайд этиб ўтамиз, ХМТ болалар меҳнати учун пахта терими мониторингини 2013 йилда бошлаган эди. 2015 йилда Жаҳон банки билан келишув доирасида ҳам мажбурий меҳнатни, ҳам болалар меҳнатини қамраб олиш учун бу борадаги ишлар нада кенгайтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.