,

Ходимлар фойдасига 25 миллиард сўмдан ортиқ пуллар ундириб берилди

Foto: uza.uz

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2023 йил мобайнида касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 4 минг 834 та, хусусан, 2 минг 12 та ёзма, 656 та оғзаки, 1 минг 590 та интернет тармоғи орқали электрон шаклдаги, 576 та “Ишонч телефонлари” орқали келган мурожаатлар ва 233 та жамоавий мурожаатлар кўриб чиқилиб, меҳнаткашларга амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Ушбу мурожаатларнинг 2 минг 89 тасида ҳуқуқий ҳимоя, 1 минг 63 тасида ижтимоий-иқтисодий манфаатлар ҳимояси, 104 тасида меҳнат муҳофазаси, 275 тасида касаба уюшмаси ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий фаолияти, 489 тасида санаторий ва соғломлаштириш масалалари, 503 тасида моддий ёрдам ажратиш, 22 тасида ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масалалар акс этган.

Касаба уюшмалари томонидан барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, ходимлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб иш берувчиларга киритилган 121 та тақдимноманинг 91 таси қаноатлантирилиши натижасида қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилган.

Меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшма ташкилотлари томонидан судларга киритилган жами 56 та даъво ва буйруқ тартибидаги аризалардан 45 тасининг талаблари қаноатлантирилган. 7 та ҳолатда иш берувчилар ихтиёри билан ходимнинг ҳуқуқлари тикланганлиги сабабли даъводан воз кечилиб, тарафлар ўртасида келишув битимлари тузилган.

Жами мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 2023 йил давомида Касаба уюшмалари томонидан 3 минг 410 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, меҳнаткашлар фойдасига 26 млрд. 30 млн. сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.