Ходимларнинг хавфсизлиги – ҳамма нарсадан устун

Ходимларнинг хавфсизлиги – ҳамма нарсадан устун

Ходимлар ва аҳолининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш учун жамият олдида жавобгарлик даражасини тушунган ҳолда, ЛУКОЙЛ ўз ишида саноат хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади.

ЛУКОЙЛ нефт-газ корхонаси объектларида иш вақти давомида хавфсиз ишлаб чиқариш ва одамлар саломатлиги муҳим устувор йўналишлардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб келмоқда. ЛУКОЙЛ хавфсизлик маданиятини тарғиб қилиш ва ишларни хавфсиз бажариш учун қоидалар ва кўрсатмаларга риоя қилинишини кузатиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Ахир, хавфли ишлаб чиқаришда ва юқори волтли электр қувватли объектларда ишлаш ишчиларнинг алоҳида эътиборини талаб қилади.

ЛУКОЙЛ саноат хавфсизлиги учун норматив-ҳуқуқий базани яратишга катта эътибор беради. Шундай қилиб, Компанияда Саноат хавфсизлиги ва меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсат, Олтин қоидалар – яъни хавфсизлик белгилари ёрдамида ишларни хавфсиз бажариш учун асосий талаблар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўнлаб йўриқномалар жорий этилган.

ЛУКОЙЛ ходимлари билан доимий равишда саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш, имтихон ва кўрсатмалардан ўтиш ўтказилади. Саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиётлар татбиқ этилмоқда.

Интизомни ошириш ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш учун ЛУКОЙЛ объектларида энергетиклар ва электрчилар учун видеорегистраторлар жорий этиш ушбу йўналишдаги пилот лойиҳалардан бири ҳисобланади. Видеорегистраторлар электр ускуналарида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш катта хавф туғдирадиган ишлар олиб борилганда ўрнатилади.

ЛУКОЙЛ ходимлари учун ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўйиладиган талаблар пудратчилар фаолиятига ҳам тўлиқ қўлланилади. Компания турли мамлакатлар мутахассислари ва ишчилари ишлайдиган маҳаллий ва хорижий пудратчилар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга.

Хавфсиз ишлаб чиқариш намунаси деб номланган ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон компанияси бир неча бор эришган ютуқлари учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Шу жумладан виждонан ишлаганлик, юқори профессионаллик ва ишлаб чиқариш объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун «Саноатгеконтехназорат» Давлат инспекциясининг Сертификати билан тақдирланган.

ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилингани туфайли, техноген авариялар ва экологик оқибатларга олиб келадиган бирон бир ҳодисага йўл қўйилмаган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.