Хоккейга КНАУФ билан бирга: ўйин Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг кўзлари билан
2020 йил 26 февраль куни Humo Arena муз саройида Олий хоккей лигасининг плей-офф ўйинлари ўтказилди. КНАУФ компанияси 21 ва 22 сонли Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари учун ушбу ўйин томошасини ташкил қилди. 100 дан ортиқ бола “Хумо” (Тошкент) ва “Торос” (Нефтекамск) клубларининг ўйинини ўз кўзи билан томоша қилиш имконига эга бўлди.
«Хоккей — бу ёрқин таассуротлар ва ўйинни берилиб томоша қилишдир. Биз бундай қувончли ҳис-туйғуларни спортни яхши кўрадиган, аммо ота-онси билан ўйинларга бориш ва севимли клуби учун ишқибозлик қилиш имконидан маҳрум болалар билан баҳам кўришни истадик. 21-сонли болалар уйининг ўз хоккей жамоаси бор, унга ўғил болалар ҳам, қизлар ҳам киради. КНАУФ компанияси иккита Меҳрибонлик уйининг 110 нафар тарбияланувчиси учун ўйинга ташрифни ташкил қилди. Улар бу ўйинни анча вақт эслаб юради», — дейди «КНАУФ ГИПС Бухара» МЧЖ ЧЭК Тошкент филиалининг директори Шухрат Абдужамилов.
Бу мавсумда Лиганинг бош соврини – Петров кубогига Россия, Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистондан 34 та клуб даъвогарлик қилди. Ўтказилган ўйинлар якунлари бўйича плей-оффга 16 та жамоа чиқди.
«Мен 21-сонли болалар уйининг тарбияланувчиларига мураббийлик қиламан: 8-13 ёшли 20 та ўғил бола ва 20 та қиз бола. Улар учун хоккей шунчаки қизиқиш эмас, балки чин муҳаббат. Дарвозабоним биринчи машқдаёқ шайба дарвозага учиб келганини унинг товуши бўйича аниқлаб, қайрилишга ва уни қайтаришга муваффақ бўлди. Ёки яна бир мисол – бола оғир операцияни бошидан кечирди, аммо музга қайтга ва ҳозир кўпчиликни бу борада ортда қолдирмоқда. Шу боис КНАУФ компанияси плей-офф ўйинига сафар уюштириши ҳақидаги хабар ҳаммани қойил қолдирди.
Бугунги комбинацияларнинг ҳаммасини болалар машқлар пайтида такрорлашга уриниб кўришади, бу жуда яхши! Ўйлашни, тушунишни ва ўйинни яратишни биладиган хоккейчи ғалаба қозонади», — дейди 21-сонли Меҳрибонлик уйининг мураббийи Ҳусан Саидов.
Ўйин 4:1 ҳисоб билан “Хумо” фойдасига якунланди.
КНАУФ компанияси ҳақида:
КНАУФ – оилавий бизнес тамойилларига асосланган ва глобал фаолият кўламига қарамасдан ушбу қадриятларни сақлай олган халқаро компаниядир. Бугунги кунда КНАУФ халқаро гуруҳи қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. 1993 йилда КНАУФ компаниясининг Россияда инвестицион фаолияти бошланди, кейин Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузияда корхоналар сотиб олинди ва ташкил қилинди.
Маркетинг фаолияти деярли барча МДҲ мамлакатлари, Грузия ва Мўғилистонда тарқалди. МДҲ мамлакатларидаги КНАУФ корхоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бутун халқаро гуруҳ учун ягона бўлган ишлаб чиқариш технологиясини қўллайди ҳамда олий сифатли қурилиш материалларини чиқаради. Сифат стандартлари Германиядаги КНАУФ корхоналари учун ҳам, МДҲ мамлакатларидаги корхоналар учун ҳам ягона ҳисобланади.
КНАУФ гуруҳи ҳақидаги батафсил маълумотни www.knauf.uz, www.knauf.ru, www.knauf.com сайтларида топишингиз мумкин.
Шарҳлар