Ҳомиладор ўқувчи қизлар сони ошмоқдами?
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида уч нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлган, бироқ туман халқ таълими бўлими бу маълумотни жамоатчиликдан яширишга уринмоқда, деб ёзади Central Asia.media сайти.
Аноним бўлиб қолишни хоҳлаган Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимининг сўзларига кўра, Тойлоқ туманида ўқувчи қизларни шошилинч ва мажбурий тарзда УТТдан ўтказишмоқда.
– Бу Тойлоқ туманида ўқувчи қизлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари кўпайганидан кейин бошланди. Яқинда уч нафар вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ҳомиладорлиги ҳақида маълум бўлди. Шу боис маҳаллий ҳокимият барча ўқувчи қизларни шошилинч ва мажбурий тарзда УТТдан ўтказишга кўрсатма берди, – дейди суҳбатдошимиз.
Бу маълумотни ҳомиладор қизларнинг бири ўқийдиган мактаб ўқитувчиси ҳам тасдиқлади.
– Мактабимизда ушбу воқеа бўйича йиғилиш ўтказилди. Ўқувчи қизлар орасида бир нечта ҳомиладор қизлар борлиги аниқланди, аммо уларнинг аниқ сони номаълум. Ҳозир ҳомиладор қизлардан бирини бутун маҳалла билан турмушга беришмоқда. Бошқалари ҳақида бизга ҳеч нима маълум эмас, – дейди ўқитувчи.
Телефон суҳбатида Тойлоқ туман маъмурияти (ҳокимлиги) вакили вояга етмаган қизлар орасида ҳомиладорлар сони нечта деган саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан бош тортди, аммо шу билан бирга уч нафар ҳомиладор ўқувчи қиз ҳақидаги маълумотни рад этмади.
– Булар 17 ва 17,5 ёшдаги қизлар. Ўтган йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда қизларга 18 ёшдан турмушга чиқишга рухсат берилди. Шу боис уларни тез орада турмушга беришади. Қизлар ўз хоҳишига кўра жинсий алоқага киришган, уларни ҳеч ким мажбурламаган.
Қолган ўқувчи қизларни ҳам ҳомиладорлиги бор-йўқлигини аниқлаш учун оммавий тарзда УТТга юборишаётгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Улар одатий тиббий кўрикдан ўтяпти, бундай кўрик ҳар рим йилда бир марта ўтказилади. Ҳозир УТТдан 7-8-9 синф қизлари ўтяпти, – дейди маҳаллий амалдор.
Охирги пайтда Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Ўз нутқларидан бирида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бутун республика бўйича 2019 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилган, 2018 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 32 та ҳолатни ташкил қилган.
Шарҳлар