Ишонишга хавфли ОИВ тўғрисида 4 соҳта гап. Нима учун?
«ОИВ билан яшайдиган одамлар ўзларининг ҳолатини иснод деб биладилар*, шундан келиб чиқиб улар дамдуз, бундан ташқари жамият ҳам уларни янада камситади», — дейди нотижарат «Ишонч ва хаёт» ташкилотининг «Аёллар ва болалар +» дастури мувофиқлаштурувчиси Евгения Короткова.
Соҳта Гап №1.
ОИВ фақат наркотиклар истеъмолчилари, жинсий соҳа ходимларида ва ноанъанавий жинсий алоқа қиладиганлар учрайди.
Бу соҳта тушунча. Бугунги кунда 100 касалдан ярми оддий жинсий алоқалар тарафдори бўлган одамлар. Бошланишида ОИВ гомосексуалистлар орасида тарқалган, сўнг инъекцион наркотик исеъмолчилари орасида, айнан ностерил шприцлар орқали, кейин улар билан жинсий алоқада бўлган оддий гетеросексуал одамларга ўтган, ва сўнг ўша одамларнинг ўзлари ОИВ тарқатувчиларига айланиб қолган.
Соҳта Гап №2.
ОИВ чивин чақиши орқали тарқалиши мумкин.
Йўқ, бу ОИВ тарқалиш йўли эмас. Инфекция одам танаси ташқарисида ўлади. Тер, сийдик ёҳуд ўпишиш орқали, ва ошхона анжомлари – идиш-товоқ орқали бу касаллик йуқмайди.Вирус катта миқдорда қонда, спермада (маний), эмчак сутида ва қин суюқлигида учрайди. Бу суюқликлар шиллиқлик қаватлари билан учрашганда зарарланиш катта эҳтимоли пайдо бўлади.
Лекин бу соҳта гапларга ишонганлар ўзларининг ОИВ билан зарарланган яқин ва қариндошларини кўчага ҳайдаб чиқаришларига олиб келмоқда. «Жоҳиллик жаҳолатга олиб келади», — дейди Евгения Короткова.
Соҳта гап №3
ОИВ мусбат аёлларда ОИВ мусбат бола туғилади.
ОИВнинг замонавий диагностикаси, вирусга қарши терапия, кесарев жарроҳлиги ёрдамида туғдириш ва гудакни сунъий боқиш қўлланилса боланинг зарарланишини мининималлаштирилади. Ўзбекистонда ОИВ билан зарарланган аёлларнинг 99% соғлом бола туғаяптилар. Бу Ўзбекистонда ОИВ тарқалишига қарши йўналтирилган Давлат дастурини амалга оширилиши натижаси.
Соҳта гап №4
ОИВ дегани ОИТСга тенг, у билан бир.
ОИТС ёҳуд иммунитет танқислиги синдроми — ОИВнинг кечиктиирилган босқичи. ОИВнинг қонда мавжудлиги ўлимга ҳукм қилинган дегани эмас. Ўз вақтида бошланган даволаниш, ретровирусга қарши дориларни вақтида қабул қилиш, соғлом турмуш тарзи ва хавф-хатарли ҳулқдан йироқ бўлиш жуда муҳим.
«Ахборот ҳаққоний ва чучитмайдиган бўлиши муҳим, ва у, албатта, ҳеч қачон ноаниқ бўлмаслиги даркор», — дея, ОАВда бу мавзу ёритишга доир маслаҳат беради Евгения Короткова.
*Ўз ҳолатини иснод деб билиш ёҳуд самостигматизация, ўз-ўзини стигамалаштириш– бу термин ОИВ билан яшаетган одамларнинг ўзларига нисбатан бўлган муносабатларини тасвир этиш учун қўлланилади (биринчи навбатда ўзининг ОИВ мусбат бўлганлиги учун уялиш ҳисси). Бу ўзининг қадр-қимматини ерга уришда, депрессия, бефойдалик ҳисси пайдо бўлишида ўз ифодасини топади ва ОИВ билан яшаётган одамнинг камситилишдан қўрқиб, ўзининг ижтимоий ва шаҳсий алоқаларини узишга, турли хизматлар ва имкониятлардан фойдаланишдан ўзини четга олишга олиб келади.
Шарҳлар