Ислом қиёфаси: у аслида қандай?

Ислом қиёфаси: у аслида қандай?

Ислом издошлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллайди, бироқ тарафдорлар сони энг жадал ўсаётган дин ҳисобланади. Экспертлар таҳминига кўра XXI аср оҳирига бориб мусулмонлар сони христианларникидан ошиб кетади. Бу бошқа дин издошларини хавотирга солмоқда.
Шу боис айримлар мусулмонларга нисбатан ишончсизлик ва қўрқув ҳосил қилиш ва исломга доғ тушуриш ниятида атайин Қуръон тўғрисида турли уйдирма гаплар ва фикрларни тарқмоқдалар. Бошқа тарафдан, ўзларини ҳақиқий ислом издошлари ва унинг идеалларини ҳаётга тадбиқ қилиш учун курашаётган сифатида намоён қилиб , мусулмон радикалларининг илҳомчилари, ислом — тинчлик ва барқарорлик дини эканлигига одамларнинг ишончини барбод қилмоқдалар.

Исломшунос, Татарстон фанлар академиясининг исломшунослик тадқиқотлар Маркази директори Ринат Патеев UzJornal муҳбирига берган интервьюсида турли диний афсоналар ижодкорларига ва мусулмон шиорлари остида ёвузлик қилиб, жамиятни парокандаликка олиб бораётган экстремистларга қандай қарши туриб, курашиш кераклигини сўзлаб берди.

— Бугунги кунда турли мамлакатларда мусулмонларга бўлган муносабатни қандай шарҳлайсиз?
— Муносабатлар турлича. Бир ҳил жойларда яхши ёки чидаса бўлади, бошқа жойларда хавотир билан, ёки ҳатто тажовузкорлик билан қабул қилишади. Сабаб — кўпчиликда мусулмонлар тўғрисида нотўғри тасоввурлар шаклланиб улгурган. Жумладан, гўёки ислом издошлари албатта бошқа диндагиларга нисбатан душман бўлган мутаассиб мўминлар, бироқ бу бутунлай нотўғри. Ахир, мусулмонлар ҳар ҳил бўладилар — дунёвий, анъанавий ёҳуд радикал қарашлар тарафдорлари. Худди бошқа диндагиларлар сингари, мусулмонларнинг эътиқоди ва турмуш тарзи биринчи навбатда улар томонидан ўзлаштирилган муқаддас Китобнинг талқинига боғлиқдир.

— Ўзбекистондаги вазиятни қанчалик биласиз?
— Ички вазиятни чуқур биламан дея олмайман, чунки фақат атиги бир-икки кун Тошкентда бўлдим, шу туфайли бутун мамлакатдаги вазиятга баҳо бериш нотўғри бўлади. Лекин у ёки бу муносабат билан мамлакатдаги вазиятни таҳлил қилишга тўғри келган, албатта. Афсуски, бугунги кунда Ўзбекистонга мигрантлар оқими манбаси сифатида қаралади. Бироқ, Ўзбекистон — бутун Марказий Осиё ва қисман Россиянинг ривожланишида катта роль ўйнаган цивилизацион-маданий макон маркази. Тариҳий жиҳатдан, Ўзбекистон доимо мўътадил, бағрикенг ислом марказларидан бири бўлиб келган. Ҳатто совет даврида ҳам, ҳокимият ислом мусулмон халқларини бирлаштирувчи ғоя бўлишидан қўрқиб, динга қарши тарғибот ишларини кучайтирганда ҳам Ўзбекистонда мадрасалар ишлаган ва улар бутун собиқ катта мамлакатда шундай уқув юртларининг ягоналари бўлиб қолган.


expert.ru/фотода: Ринат Патеев
 
— Айтингчи, Ўзбекистон учун қандай потенциал хавф-хатарлар мавжуд ва уларнинг қанчалик амалга ошиш хавфи бор?
— Афғанистоннинг таъсири Марказий Осиё хавфсизлиги учун асосий хавф туғдирувчи омил бўлиб қолмоқда. Сурияда турли муваффақиятлар билан «Ислом давлати» жангарилари ва «Жабҳат-ал-Нусра» террористик гуруҳларидан ҳудудни тозалаш операцияси тугатилди. Радикал кучларнинг Афғанистонга кўчиш хавфи бор ва бу минтақага турли исломсимон тизимлар томонидан ҳарбий босим кучайишини олиб келади. Лекин, ўйлайманки, жиддий хавфлар йўқ, бироқ, эслатиб ўтганимдек, айрим хатарларга тайёр бўлган маъқул бўлади. Айтмоқчи, агар шу таҳмин амалга ошгудек бўлса собиқ совет давлатлари ҳарбий ҳамкорлик йўлида бирлашишлари мумкин.

— Бамиёндаги ҳайкалларни портлатилиши, Пальмира музеини талон-тарож қилиниши, камерага гаровдагиларнинг қатлини видеотасвирга тушуриш — буларни ижрочилари мутаассиб, ҳурофот йўлидаги одамлар. Бундай қилмишлар ислом билан қанчалик ҳамоҳанг?
— Булар исломга мутлақо зид. Исломда одам ўлдириш — одамлар томонидан қилинадиган гуноҳларнинг энг оғири. Мусулмонларнинг муқаддас Китоби нафратга чақирмайди, аксинча, ҳар қандай тарздаги ноҳақ зўравонликни рад этади. Шу сабабдан бундай намоишкорона қатллар исломга ҳеч қандай даҳли йўқ. Қисман, террористлар бу орқали «хайп» овлайдилар, биринчи навбатда ўзларига эътибор жалб этишга интиладилар. Ҳайкалларга келсак — улар анчадан бери диний объект сифатида фойдаланилмасди. Толибларнинг ҳақиқий мақсади — ташқи диндорликни энг экцентрик шаклда кўрсатиш истаги. Агар, мисол учун Миср пирамидалари — исломгача бўлган давр маданиятига оид ёдгорлик, бу фиръавн даврининг мероси ҳам Ислом қадриятларига зид, чунки Исломда бутпарастлик таъқиқланган. Ҳатто, Қуръонда ҳам фиръавн даври ҳаёт тарзи, хокимият ва дини қабул қилиб бўлмаслиги тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирилган. Шунга қарамасдан Миср, унинг аҳолисининг 90% мусулмон динига мансуб эканлигига қарамасдан, ҳеч қачон пирамидаларни талон-тарож қилишга ёҳуд уларни бузишга ҳаракат қилмаган.

— Ислом тўғрисидаги энг оммабоп афсоналарни санаб ўтишингиз мумкинми? Ва энг мудҳиш афсоналарнинг муалифлари кимлар?
— Улар анча кўп. Айниқса, сўнгги пайтларда, кўп ҳолларда бузилган ва нотўғри тушунчалар мавжуд бўлиб, нотўғри талқин этилади, ва бу ёлғон тасаввурларни шакллантиради. Афсоналар тарқалиши демографик босимдан қўрқиш билан боғлиқ. Бугунги кунда мусулмонлар — дунёдаги энг тез усувчи диний гуруҳ. Тез ўсиш туғулишнинг юқори даражаси билан боғлиқ. Мусулмон оилаларида бошқа диний гуруҳларининг аъзолари оилаларига қараганда фарзандлар анча кўп. Ва бу кўпчиликни, айниқса христианларни қўрқитади. Лекин, демография бошқа нарсани кўрсатяпти: қанча кўп одамлар шаҳарларда яшаса, туғилиш даражаси шунчалик пасайяди. Бу ерда мусулмон давлатларидаги урбанизация жараёнларини эътиборсиз қолдириш нотўғри бўлади. 1993 йилда Foreign Affairs журналида нашр этилган таниқли мақоласида, сўнгра уч йил ўтгач чоп этилган китобида Сэмюэль Хантингтон ва дунёни буюк «маданий синиқ чизиғи»га мувофиқ қайта ташкил этилиши биполяр муваззанатнинг тугашининг муқаррар оқибати эканлигини башорат қилган. Унинг фикрича, бу урушда мусулмонлар энг биринчи роль ўйнайдилар. Ўшандан бери кўплар ғарбнинг етакчи университетларида лекциялар ўқиган ва китоблари дунёнинг кўпчилик кутубхоналарида мавжуд бўлган С.Хантингтонни қарашлари сохталигига шикоят қилишларига қарамай, бу фикр ҳеч кимга тинчлик бермайди. Турли афсоналар ва нотўғри далиллар «оёқлари» шу ердан ўсади. Бундай афсоналар асосан Ғарбда яратилади, лекин МДҲ давлатларида бундай тендециялар кузатилмаяпти деб бўлмайди. Бундан ташқари, бу қарама-қарши реакцияни ҳам келтириб чиқаради: кўпчилик мусулмонлар бунга тескари, дунёнинг «саҳна ортидаги» кучларининг, ҳукумат вакилларининг, махсус кучларнинг ва ҳ.к.ларнинг ғайриисломий фитнаси тўғрисида афсоналар яратадилар.

— Сизнинг фикрингизча, терроризм устидан ғалаба қозониш учун қандай йўл самарали — ҳарбийми ёки ғоявийми?
— Фақат ҳарбий йўл билан бу ёвузлик устидан ғалаба қозониб бўлмайди. Турли соҳтаисломий радикал концепциялар пайдо бўлиши бир қатор мураккаб ижтимоий-маданий ва сийсиий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ. Глобализация ривожланаяпти, дунё кўпфикрли, кўп ғояли бўлиб бормоқда. Мусулмон олами мамлакатларида дунёвийлик ва иқтисодий ўзгаришлар жадаллик билан кетмоқда, улар ғарбий маданиятнинг фаол таъсири остида яшамоқдалар. Мусулмон олами мамлакатлари ягона «глобал қишлоқ» сифатида сафланмоқдалар. Бу эса радикал реакция бермасдан иложи йўқ. Айрим жараёнлар Европадаги христиан реформация даврларини эслатади — у пайтларда ғарбий миллатлар дин ва давлат ўзаро муносабатларининг мураккаб бўлган даврини бошдан кечиришган. Оҳир-оқибатда улар сиёсиий зиддиятларни дин орқали ечиб бўлмаслиги тўғрисидаги ҳулосага келишган. Бу тезис ҳали мусулмон давлатларида унчалик оммабоп эмас, лекин, менинг ўйлашимча, буни эртами-кечми барча мусулмонлар англаб оладилар. Замонавий сохтарадикал диний мафкура нафақат бундай мураккаб трансформация жараёнларига бўлган жавоб, балки зўравонлик ва истеъмолчилик маданиятини махсус талқин қилиш орқали шаклланган. Сохтаислом радикализми бу аслида диний ақидалар ва замонавий оммабоп маданият аралашмаси: бошқаларга зўравонлик ишлатиб, мардановор ва қўрс қилғиликни амалга ошириш керак ва тезкорлик билан гедонизм билан, бошқа сўз билан айтганда роҳат ва ҳузур билан боғлиқ муваффақиятга эришиш керак. Бу талқин сохтаисломчиларнинг гапларига жуда ўҳшаб кетади: шоҳид белбоғининг тугмасини босасан ва дарҳол одамни жаннатдаги ҳур қизлар ва турли айш-роҳатлар кутиб олади. Нима учун бошқаларга нисбатан раҳмдиллик, ўзига ва яқинларига бойлик излашда сабр-тоқат, тиришқоқлик каби ақидалар уларнинг диний қарашларидан четда қолиб кетганлигини тушуниш мушкул.

— Диний радикализм ва зўравонлик экстремизмга қарши қандай мафкура ва ташвиқотни қўллаш мумкин?
— Афсуски, айрим мавзуларни кўпинча жуда юзаки муҳокама қиламиз. Жумладан, асосан устқурма бўлган мафкура тўғрисида гап кетмоқда деб ҳисоблаймиз. Менинг фикримча сиёсий ёки мафкуравий ташвиқотни эмас, балки маданий-мафкуравий ва ижтимоий, ҳатто иқтисодий қадриятлар ва нуқтаи назарлар тўғрисида купроқ сўзлаб, оммага тарқатишимиз керак. Толерантлик ва яқинларга бўлган меҳрҳоқибат — терроризмга қарши восита. Меҳнатсеварлик каби фазилат ҳам шу каби муҳим, лекин замонавий дунёқараш ҳар доим ҳам бундай фазилатга эришишга ундамайди. Албатта, бу, қисман тўлиқ иқтисодий адолатга эришиб бўлмайдиган жамиятнинг муқаррар бўлган иқтисодий қатламланиши билан боғлик. Замонавий истеъмолчилик маданияти кўпинча, юқорида қайд этилгандек, қадриятлар ва аҳлоқий қарашларни четга суриб қўйиб, тез бойлик орттиришга йўналтирилган. Ҳамма, бойлик ва айш-роҳатга тезлик билан олиб борадиган ҳатти-ҳаракатлар тўғри ҳисобланади, жисмоний меҳнат эса уятли, ҳатто беодобли бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан совет ўтмишимизни эслатиш мумкин. Нима дейишдан катъий назар айнан меҳнат қилувчи инсон аҳлоқий қадриятлар марказида эди. Албатта, бу фикр у мамлакатни тиклаш ҳақида эмас, лекин айрим амалиётлари бугун ҳам ўринли бўлиши мумкин. Шу ўринда, менимча, ислом ҳам аҳамиятли роль ўйнаши мумкин, чунки унинг асосий манбаларида бундай нуқтаи назарлар анчагина.

— Зўравонлик диний экстреизмга қарши курашда ҳарбий журналистика қўл келиши мумкинми?
— Сўзсиз бугун ОАВ террорчилар ва экстремистларнинг мафкурасига қарши курашда жуда муҳим урин эгаллайди. Ҳарбий журналистлар зўравонлик ва унинг оқибатлари қандайлигини бевосита сўзлаб беришлари, кўрсатишлари, диний шиорлар остида бегуноҳларни ўлдираётганларнинг асл қиёфасини очиб ташлашлари мумкин. Уларнинг фаолияти, сўзсиз, ниҳоят муҳим. Бироқ, шу билан бирга кўпинча журналистлар билиб-билмай ўзлари афсона ва бўҳтонларни қўллаб-қувватлаб, тарқатишади ва зиддиятларни янада ҳам кучайтиришади. Мисол учун, бозордаги оддий даҳанаки жанг айрим журналистлар талқинида цивилизациялар тўқнашуви тусини олади. Бу фақат исломга тегишли эмас, ҳар қандай дин — чуқур билим ва мувоззананат талаб қиладиган нозик ва сезгир мавзу. Шунинг учун оддий маиший бир гапларни каттароқ тус олдирмаслик учун ҳарбий журналистлар ўз сўзларида жуда батартиб ва аниқ бўлишлари даркор. Ва бундан ташқари ҳар бир зиддиятга диний тус беравериш ҳам керак эмас.

— Диний масалалар бўйича кўп экспертлар мусулмонлар ва исломга қарши ноҳақ қарашлар кўп жиҳатдан миграцион тўлқинлар натижасида шаклланган деб ҳисоблашади. Сиз бунга қандай қарайсиз?
— Бу гапда бир мунча ҳақиқат мавжуд. Миграция мусулмонларни дунё миқёсидаги сонига таъсир этмайди, балки айрим регионларда уларнинг сонини кўпайтиради. Биз буни Россия ва Ғарбий Европа мисолида кўришимиз мумкин, бошқа мамлакатларда бу даражада эмас. Ҳамма келганлар ҳам маҳаллий жамиятнинг ҳаёт тарзи қоидаларига ва аҳлоқий талабларга риоя қилишни хоҳламайдилар, шу сабабдан маҳаллий аҳолининг салбий муносабати пайдо бўлади. Булар ҳаммаси стереотипларга айланади ва шу туфайли қонунга бўйсинувчи меҳмонларга салбий муносабатда бўлган жамиятда яшаш қийинлашади. Кўпчилик хорижга асосан шаҳар ҳаёт тарзидан узоқ бўлган, унда яшашга мослашмаган провинция аҳолиси кўчаётганлиги тўғрисида ўйламайди. Мисол учун Ўзбекистондан Россияга келадиган мигрантлар орасида ҳали ҳам етакчилик қилади, ва Россияга келаётганларнинг кўп қисми — қишлоқ аҳолиси. Тошкентдан Россияга кам келишади. Муаммо шундаки, қишлоқ аҳолиси шаҳарнинг урбанистик шароитларига келиб, кўпинча парокандаликка учрайди, ва мамлакати, оиласи, дўстлари билан узилиш шароитида кўплари янги шароитга мустақил равишда мослашолмайди. Шуни ҳам очиқ айтиш керак, бунга амалдорлар лоқайдлиги, маҳаллий криминалсимон структуралар таъсири қўшилади. Натижада, ҳимоя ва таянч излаб бир қисми радикал диний ташкилотларга кўшилади, бошқалари эса маргинал ва криминалсимон структуралар билан яқиндан муносабат ўрнатадилар. Ҳа, муҳожирлик билан боғлиқ муайан хавф хатарлар мавжуд. Бироқ, бу масалани ҳеч қачон дин ва миллат билан боғлаш мумкин эмас. Бу, биринчи навбатда ижтимоий-иқтисодий муаммо.

— Замонавий демократия тамойиллари ва Қуръонни муқаддас ҳурмат билан қабул қиладиган мусулмонлар тушунадиган демократия қанчалик бир-бирига мувофиқ ва улар бирга уйғун ҳаёт кечириши мумкинми?
— Кенг талқин қилинса Ислом ва демократия ўзаро узоқ эмас, яқин тарафлари бор. Лекин, хозирги кунда «демократия» соуси остида жамиятга тақдим этилаётган қадриятлар ҳаққоний демократик бошқарув принципларидан катта фарқ қилади. Мисол учун, худди-ки демократик қадриятлар учун жон куйдираётган замонавий Европада масжидларда баланд миноралар қуриш, хижоб ўраш таъқиқланади, ва ғарбий мамлакатлар бу қарорларини демократия кафолатлайдиган эркинликларни таъминлаш учун қабул қилинаяпти, деб асосламоқдалар. Шу пайтнинг ўзида улар гиёҳванд моддалар ва бир ҳил жинсдаги никоҳларни қонунийлаштирмоқдалар. Эркинлик қадриятлари тушунчасидаги шундай катта фарқлар, табиийки, реакция келтириб чиқармасдан иложи йўқ. Оҳир-оқибат бу далилларга муайан талқин берилиши тушунарли. Эркинликлар ва демократия тушунчаларига нисбатан икки ҳил стандартлар қўлланилаётгани аниқ. Шу сабабдан яқин келажакда бундай зиддиятлар фақат мунозаралар орқали ҳал қилиниши шубҳали.

Элина Рустамова
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.