Карантин даврида ўзбекистонликлар интернетда кўпроқ нимани излаган

Карантин даврида ўзбекистонликлар интернетда кўпроқ нимани излаган

OLX интернет-сервисининг таҳлилчилари жорий этилган карантин фонида фойдаланувчилар тармоқда кўпроқ нимани излаганини солиштириб, шу даврда энг оммабоп бўлган товарлар рўйхатини тузди.


 
Тиббий ниқоблар, респираторлар, антисептиклар, кварц чироқлар ва термометрлар онлайн-майдон фойдаланувчиларининг оммабоп излаш сўровлари рўйхатини юқори ўринларни эгаллаган. Бу сўровлар 5 баравар ошган.
 
16 мартдан 7 апрелгача бўлган давр ичида ўйин приставкалари, Wi-Fi роутерлар, ноутбуклар ва телевизорларни харид қилиш бўйича талаб ошган, бунда шахсий гаджетлар: телефонлар, наушниклар ва чўнтакда олиб юриладиган электроникага бўлган талаб бироз пасайган.
 
Одамлар кўпроқ спорт товарларини излаган. Энг кўп сўраладиган буюмлар орасида  велосипедлар, гантеллар, югуриш йўлкалари, скутерлар ва самокатлар бор.
 
Шунингдек, карантин даврида уйини таъмирлаш билан шуғулланишга қарор қилганлар ҳам бор бўлгани учун оппабоп сўровлар орасида гулқоғозлар, цемент ва кафель сўзларини ҳам кўриш мумкин.
 
Ҳайвонлар орасида хаски зотидаги итлар, тўтиқушлар ва уй товуқлари катта талабга эга экани аниқланди.

Кўчмас мулк бозорида фойдаланувчилар кўпроқ шаҳар ташқарисида эмас, балки шаҳар чеккасида дала-ҳовли ижараси бўйича сўров берган. Меҳмонхоналар хоналарни узоқ муддат яшаш учун тақдим этиши ҳақида эълонлар жойлаштира бошлади.
 
Бундан ташқари, фойдаланувчилар масофадан туриб ишлашни кўзда тутувчи ишни ва ҳайдовчи-курьер ишини кўпроқ излай бошлаган.

Бор-йўқғи бир ой ичида OLX порталига 3 млн дан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюрган. Сервиснинг оммабоп сервислари орасида охирги кунларда геолокация бўйича излаш фильтри ажралиб турмоқда, у фойдаланувчиларга уй ёнидан эълонлар топиш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.