«Кир ювиш кукуни содда харидорларнинг чўнтагини қуритиш усули сифатида» мақоласига жавоб

Мазкур мақола  «Кир ювиш кукуни содда харидорларнинг чўнтагини қуритиш усули сифатида» мақоласига жавобдир («Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ги қонунга мувофиқ чоп этилмоқда). Таҳририят ихтиёрида маҳсулотнинг сифат сертификати, «Ўзбекистон почтаси» реестри, харидорларнинг мурожаатига жавобан Ички Ишлар Бош Бошқармаси тергов бўлимидан хат мавжуд).

«BELEEGION» МЧЖ республика ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритади. Фаолият Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Маҳсулотлар Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ зарур рухсатномаларга эга бўлган ҳолда божхона расмийлаштируви тартибидан ўтади.

Маҳсулотлар https://beverlee.net/ веб-сайтида оферта  шартномаси тузилиб, сотувчига банк картаси билан пул суммаси тўланганидан кейин сотиб олинади.

Оферта шартномаси харидорга маҳсулотни етказиб бериш манзиллари ва бошқа алоқа маълумотларини тўғри киритиш мажбуртятини юклайди, афсуски, кўпинча уларга риоя қилинмайди ва етказиб бериш жараёнида қийинчилик туғдиради.

Бироқ, бу тўсиқ «BELEEGION» МЧЖга шартнома шартларини бажаришга ва харидорларни топишга, шунингдек, маҳсулотни топа олмаган тақдирда, талабга биноан сақлаб туриш учун қайтаришига тўсқинлик қилмайди.

Бу ҳолда маҳсулотни етказиб бериш муддати, албатта, сурилади, чунки харидорни аниқлашнинг иложи бўлмайди.

Компания реестрида М.С. бош ҳарфлари билан харидор бор, у таҳририятга муддатидан олдин айблов билан мурожаат қилган. «Ўзбекистон почтаси» АЖ ходимлари бу кишига маҳсулот етказиб беришга уринишди. Харидорнинг манзили нотўғри кўрсатилиши туфайли маҳсулотлар талабга биноан сўраб олингунча компанияга қайтарилди.

Айтиш лозимки, 2021-йил 21 -августга қадар харидорларнинг 98 фоизи маҳсулотга эга бўлишди. Компания республика даражасидаги ишончли ҳамкори – «Ўзбекистон почтаси» АЖ билан ҳамкорликда етказиб бериш манзилларини нотўғри кўрсатган харидорларнинг қолган икки фоизини топишга ва маҳсулотни етказиб беришга уринмоқда.

Компания республика бюджетига миллиардлаб долларлаб сўм солиқ тўлайди. Фирибгарлар эса пулни олгач, изсиз йўқолади ва, албатта, қаерда эканликларини билдирмайди.

Компания маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш муаммосига дуч келмади, чунки Япония маҳсулотларининг сифати шубҳасиздир, компаниянинг офиси хоҳловчилар учун очиқ, маҳсулот сифати ҳақидаги ҳужжатлар офисга ташриф буюрувчиларга тақдим этилиши мумкин, бу «BELEEGION» МЧЖ ишининг шаффофлиги ва тозалигини тасдиқлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, компаниянинг обрўсини йўқотишга уринишлар «BELEEGION» МЧЖ қонунга бўйсунувчи тадбиркор эканлигини ва қонуний фаолият юритаётганини яна бир бор исботлади. Компания фаолиятида жиноят таркиби ва ноқонунийлик йўқлиги сабабли, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят ишини қўзғатишдан бош тортди ва бу ҳақда аризачиларга маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, компания фаолиятида валюта қонунчилиги бузилмаган. Маҳсулотлар чет эл валютасида сотувчига – хорижий компанияга тўланади, бу эса Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги қонунига мос келади.

Ичи қора кимсалар фирибгарликда айблаб, жиноят ишини қўзғатишга эришмоқчи, ўқувчига фирибгарлар аллақачон қўлга олинганини ва қаттиқ жазога тортилишини маълум қилишга уринишмоқда ва  бу билан айбсизлик презумпциясини унутишмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг профессионаллиги, аниқ нарса ва фактларни кўриш тажрибаси ва қобилияти, тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлиги, шубҳасиз, бу масалада адолатни тиклайди.

Қонунга бўйсунувчи тадбиркорлик субъекти сифатида давлат ва компаниянинг шериклари манфаати учун ишлаб келаётган  «BELEEGION» МЧЖ очиқ мулоқотга, адолатли рақобатга тайёр, қонуний фаолият олиб боради ва компаниянинг обрўсига путур етказиш ва обрўсизлантириш ҳаракатларини олдини олишга қатъият билан билан ишонтиради. компаниянинг муваффақиятини кўра олмаган ичи қора кимсаларга нисбатан қонуний чораларни қўллайди.

Компания яна бир бор таъкидлайдики, маҳсулотни сотиб олишда алоқа маълумотлари нотўғри киритилганлиги сабабли пайдо бўладиган муаммолар, шикоятлар ва таклифлар бўйича маҳсулот олишда ҳар томонлама ёрдам бериш учун манфаатдор шахсларни компания дирекциясида кутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.