Кириш имтиҳонлари яқинлашмоқда. Фирибгарлар ҳам фаоллашиб қолди
Қуюв-механика заводи мухандиси лавозимида ишловчи Абдурахимов Файзи Зиядович, фуқаро Абдусаломова Мафтуна Махсудовнанинг ишончига кириб, ўзини Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти ходими сифатида таништириб, унинг ўғлини мазкур олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИБ юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишларини сўрайди.
Шарҳлар