Коронавирус Ўзбекистоннинг таълим соҳасига қандай таъсир қилди
COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча ўқув муассасалари, мактаблар ва болалар боғчалари карантинга ёпилди, дея хабар беради CABAR.asia нашри.
Карантин даврида машғулотлар ўрнини тўлдириш учун учта телеканалда болалар учун видео дарсларга ҳамда ота-оналар учун етакси методистлардан маҳорат дарсларига эфир вақти ажратилди, дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Мактаб ўқувчилари 16 мартдан 1 апрелгача икки ҳафталик баҳорги таътилга чиқарилди, ўқитувчиларга эса тўланадиган таътил берилди. 21-28 мартда педагоглар бажариши керак бўлган ишларни масофадан туриб амалга оширишди.
Карантин эълон қилинган пайтдан бошлаб мамлакатда интернет-провайдерлар ва мобил операторлар шу йилнинг 1 майигача tube.edu.uz каби таълим ресурсларидан бепул фойдаланиш имконини тақдим этди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, карантин даврида Ўзбекистон фуқароларига телефон алоқаси ва интернетдан тўламаганлик учун ўчириб қўймасликни ваъда қилишди. Бироқ Mobiuz, Ucell ва Beeline операторлари қарор уларга тааллуқли эмаслигини билдирган.
Тошкентлик олтинчи синф ўқувчисининг онаси фарзанди уйга берилган вазифалар мавзусининг ярмини тушунмаётганини айтади.
«Вазифани ўзим ўқиб чиқиб тушунишга ва кейин боламга тушунтиришга тўғри келяпти. Катта синфларда болалар мустақил бўларди ва уй вазифаларини ўзлари қилишарди», – дейди она.
Мамлакатдаги университетлар ҳам ўз фаолиятини тўхтатган. Талабаларга бир ойлик дастурни бериб, икки ҳафталик изоляцияга жўнатишди, бироқ ҳозир машғулотларга қайтиш муддатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Вилоятларда яшайдиган талабалар яшаш жойларига кетган. Карантин даврида ўтказиб юборилган ўқув соатлари, хорижий тиллар университети талабасининг фикрича, ёзги таътиллар ҳисобидан тўлдирилиши мумкин.
Хорижий университетларнинг филиаллари дарсларни “онлайн” ўтказмоқда. Масалан, Ломоносов номидаги МДУ филиалининг ўқитувчилари маърузалар ва семинарларни ўтказиш учун ZOOM булутли видеоконференциялар платформасидан фойдаланмоқда. Машғулотлардан ташқари талабаларнинг давомати ҳам назорат қилиняпти.
Низомий номидаги педагогика институти карантин жорий этилганидан кейин. Фото: CABAR.asia
Онлайн-параларга “кирувчи” талабаларнинг ҳаммаси ҳам ушбу мажбурий чора дастурни кейин ўзлаштиргандан кўра яхшироқ деб ҳисобламайди.
«Менга ёқмайди. Бу қулай, лекин жонли контакт йўқ, бу ёмон, шахсан мен учун, ўша киришиб кетиш ҳисси йўқ» – дейди Ломоносов номидаги МДУ филиалининг талабаси.
Хорижий тиллар университетининг талабаси эса айни пайтда бу энг оқилона қарор деб ҳисоблайди.
«10 дан тахминан 8 балл берган бўлардим, чунки интернет кучсиз, ҳукумат (эҳтимол университет маъмурияти ҳам) буни эътиборга олмаган. Албатта, ёзга қолдирмасдан эртароқ якунлаган яхши деб ўйлайман», – дейди талаба.
Айни пайтда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ фуқаро карантинга жойлаштирилган (стационарда ва уйда). 2500 га яқинкиши карантин қоидаларини бузишга улгурган ва маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилган.
Шарҳлар