Коронавирусни юқтирмаслик учун қўлларни қандай қилиб тўғри ювиш керак

Коронавирусни юқтирмаслик учун қўлларни қандай қилиб тўғри ювиш керак

1. Нималар деяпсиз! Қўл ювишни ҳамма билади
Қўлларни ювиш ЎРВИдан тортиб то овқатдан заҳарланишгача бўлган кўплаб касалликларнинг олдини олади, аммо муаммо шундаки одамлар қўлларини нотўғри ювишади. Масалан, совунсиз ювишади ва ушбу гигиена процедурасига жуда кам вақт сарфлашади.
 
2. Хўш, қўлларни қандай ювиш керак?
Масалан, ЖССТ буни қуйидагича бажаришни тавсия этади:
1. Қўлларингизни ҳўлланг (инфекциялардан ҳимояланиш нуқтаи назаридан сув ҳарорати муҳим эмас). 2. Қўлларни совунлаш учун совунни сиқиб чиқаринг ёки оддий қўл совунидан фойдаланинг. Айтгандай, соғлиқ учун бу совунлар ўртасида унчалик фарқ йўқ, аммо оддий қўл совуни тешикчали совундонда тургани маъқул. Антибактериал совундан фойдаланиш керакмас: унинг самарадорлиги оддий совунникидай, бунинг устига у антибиотикларга чидамли бактериялар пайдо бўлишига олиб келади. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам, совунни қўллаш лозим: фақат сувнинг ўзи билан вирус ва бактериялардан халос бўлолмайсиз. 3. Кафтларингизни бир-бирига ишқалаган ҳолда совунни кўпиртиринг. 4. Ҳар бир кафтингизнинг орқа томонини ишқаланг. 5. Кафтларингизни бир-бирига қўйган ҳолда бармоқлар орасини ишқаланг. 6. Бармоқлар орасини яхшилаб тозалаш учун уларни бир-бирига киритинг. 7. Катта бармоқларни ишқаланг. 8. Бармоқ учларини иккинчи кафтга ишқаланг. 9. Совунни ювиб ташланг. 10. Қўлларингизни артинг (қоғоз сочиқ  ёки сиз бир неча кунда бир марта алмаштирадиган шахсий сочиқ билан) ёки қуритгичдан фойдаланинг. Қўллар қуруқ бўлиши муҳим, акс ҳолда уларга вируслар ва бактериялар осонгина ўтириб олади. 11. Агар қоғоз сочиқдан фойдалансангиз, унда кранни унинг ёрдамида ёпинг. Ушбу техника ягона тўғри деб ҳеч ким айтолмайди, бироқ унинг моҳиятини тушунган бўлсангиз керак: совунни кўпиртириш ва қўлларнинг ҳар бир участкасини ишқалаб чиқиш керак. Буни камида 20 сония қилиш лозим. Агар сиз қўлларингизни профессионаллар сингари ювмоқчи бўлсангиз, унда худди шу ҳакаракатларни 20 сония эмас, балки 40-60 сония бажаришингиз керак бўлади.
 
3. Ваннахонага соат билан боришим керакми?
Йўқ. Одатда вақтда адашмаслик учун Happy Birthday to You қўшиғини икки марта куйлаш тавсия этилади – бу роппа-роса 20 сонияга яқин вақтни эгаллайди. Аммо, бошқа қўшиқни ҳам танлаш мумкин. Масалан,  Wash Your Lyrics сайти (сўзма-сўз таржима қилганда – «Қўшиғинг матнини юв») танланган қўшиқ сўзларини қўлларни тўғри ювиш вақтида ҳаракатлар бўйича тақсимлаш имконини беради. Аммо у қўлларини 40-60 сония ювиши керак бўлган профессионаллар учун тавсияларга асосланган. Бундан ташқари, сайтда рус тилидаги қўшиқлардан фойдаланиш мумкин эмас (истиснолар жуда кам: масалан, The Red Army Choir 'Soviet Russiaʼs Anthem' ни киритишга уриниб кўринг).
 
4. Қўллар ифлос бўлса-ю, мен уларни совун билан юволмасам, нима қилишим мумкин?
Антисептик гелдан фойдаланинг. Гелдан фойдаланиш техникаси ҳам тахминан совун ва сув билан ювишдаги каби (қўлларни қуруқ ҳолатга келгунича ишқалаш лозим). аммо агар қўлларингиз жуда кир қилган бўлсангиз ва ифлосланишлар кўзга ташланиб турса, антисептик гель унчалик ҳам самара бермаслиги мумкин. Шу боис даставвал нам салфеткалардан фойдаланинг. Антисептик гелда спирт 60% дан кам бўлмаслиги керак. Айтгандай, шу боис болалар гелдан фойдаланганидан кейин қўлларини яламасликларини назорат қилиш лозим: бу алкоголли заҳарланишга олиб келиши мумкин.
 
5. Қўлларни қачон ювиш керак?
Қўллар яққол кир бўлганида. Яна бошқа ҳолатларда ҳам. Қўлларни ювиш керак бўладиган ҳолатлар рўйхати қуйидагича:
1.Ҳожатхонага боргандан кейин (ҳар доим!) 2. Овқат тайёрлашдан олдин, тайёрлаш жараёнида ва кейин. 3. Овқатланишдан олдин. 4. Хом маҳсулотларга (гўшт, балиқ, сабзавотлар) тегингандан сўнг. 5. Бурун қоққандан кейин, аксиргандан ёки йўталгандан сўнг. 6. Ҳайвонга (шу жумладан, ўз уй ҳайвонларингизга ҳам), унинг овқати ёки ахлатларига қўл теккизгандан кейин. 7. Жамоат жойларида бўлгандан кейин. 8. Жамоат транспортида юргандан сўнг. 9. Уйни тозалагандан кейин. 10. Ярага ишлов беришдан олдин ва кейин. 11. Диарея бўлган ёки қусаётган бемор одамга ёрдам беришдан олдин ва кейин. 12. Боланинг таглигини алмаштиргандан кейин ёки болага ҳожатхонага чиқишга ёрдам бергандан сўнг. 13. Чиқиндиларга қўл теккизгандан кейин.
 
6. Агар қўлларимни тез-тез ювсам, улар қуриб кетади ва ёрилади
Афсуски, ҳа, бу юқоридаги тавсияларни бажарганда юзага келадиган ҳолат (аммо улар юқумли касалликлардан қочишга ёрдам беради, бу эса муҳим). Аммо вазиятни бироз яхшилайдиган айрим маслаҳатларимиз ҳам бор: 1. pH даражаси пастроқ бўлган совундан фойдаланинг  (оддий совунда у 9,5–11 ни ташкил қилади). 2. Қўлларингизни илиқ сувда ювинг. 3. Қўлларни секин артинг. 4. Қўлларни ювгандан кейин уларга намлантирувчи воситадан суртинг. Таркибида мой бўлган маз ёки крем, глицерин, сут кислотаси, мочевина ва (ёки) вазелин суртган маъқул. Эксперимент қилишдан эринманг: нимадир тўғри келмаса, бошқаси тўғри келади. уйда бўлмаганингизда бошқа енгилроқ нарсадан фойдаланиш мумкин. 5. Уйдаги намлик даражасини назорат қилинг. Зарурат бўлганида, чоралар кўринг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.