Лафз ҳам иймондандир
Савол: Институтда ўқиётган қизимизни турмушга бердик. Қудалар ўқишини поёнига етказишни ваъда бердилар. Энди ваъдаларидан қайтиб турибдилар. Сабабки, куёв бола хоҳламаётган эмиш. Биз томошабин бўлиб тураверайликми?
Жавоб: Сиз совчиларнинг оғзидан чиққан гапга ишондингиз, ўзлари ҳақидаги сўзларни ҳужжат ўрнида қабул қилдингиз, раҳмат сизга, демак тайинли одамсиз! Демак тилингиз билан амалингиз бир. Ўзгаларни ҳам худди ўзингиздай деб ўйлайсиз. Айниқса, фарзандлар тақдири ўртага тушиб турган бир пайтда ёлғон аралашиши сизнинг хаёлингизга ҳам келмаган. Уларнинг остонангизда пайдо бўлишини осмоний тақдир, бахт қушининг кўниши деб қабул қилгансиз. Йўкса, еру-кўкка, ўрни келса онангизга ҳам ишонмаган болангизни уларга қўшқўллаб узатармидингиз? Бу самимиятингиз учун Аллоҳ сизни хор қилиб қўймади, иншооллоҳ.
Аммо болаларнинг тақдири масаласида ҳаммамиз ҳам ҳушёр қайнашимиз, “Уловингни аввал боғла, кейин Аллоҳга таваккал қил” деган ҳадисни мағзини обдон чақиб, қуда бўлгичларнинг баланду пастини чандон ўрганиб, сўнг бир қарорга келишимиз керак экан. Кейинги пушаймондан оғриқлироқ дард йўқ. Бир қўшиқда шундай сўзлар бор эди: Қарға булбул бўла билмас, гул қадрини на билсин?” Минг афсуски, инсончиликда ғофиллик билан гулни зоғга қўшиб қўйишлар, отағонанинг қўли билан болаларнинг бахтини қурбон беришлар бор.
Келиннинг ўқишига куёв бола қарши эмиш! Хўш, хурматли қудалар, уғлингиз шу туришида ким бўлиб қолибди?! Шу сонияларгача сизнинг етовингизда келаётган, кафтингиздан дон еб турган бўталоқғку! У ўзи мустақил тўй қилибдими, ўлим кузатибдими, ҳеч йўқ бешғўн йил рўзғор тебратибдими, пул топиб уй солибдимики, умр савдоларини унга ташлаб қўйсангиз?! Қолаверса, ўғлингизни олдидаги ўрнингиз, отағоналик сўзингиз қани? Ўғлингизнинг хоҳишини дарҳол ижро қиляпсиз, майли, келинни ўз болангиздай кўрманг, аммо сиздаги инсоний силайи раҳм қани? Қўполроқ айтганда инсоф қани?
Бу қиз туғилганидан бошлаб отағонаси режа туздилар: боғчанинг, тарбиячининг, мактабнинг яхшисини танлашга уриндилар. Катта бўлса тайинли инсон бўлсин деб турли тўгаракларга аъзо қилдилар. Ўқишга кира олсин деб кучли муаллимларда қайта ўқитдилар. Бунга қанча пуллари, қанчаданғқанча орзули кунлари, тунлари сарф бўлди. Бу қиз бечора асабларини қақшатиб қанча китоб ёдлади, ёшлик сурурларини ҳам тотмай, келажагим мустаҳкам бўлсин деб олий ўқув юртига кирди. Орадан сиз чиқдингиз! Кейинги камолини менга қўйиб беринг дедингиз. Сизга ишондилар. “Ўзлари ҳам отағонаку, фарзанд қадрига етади”, дея кўнгилларини тўқладилар… Қуда ойим, сиз эса кеча туҳумдан чиққан хом болангизнинг битта гапи билан шунча инсонни ҳурматини ерга уриб турибсиз! Элликга етган, ўғил ўйлаш мартабасига эришган кишининг одобими бу?!
Куёв уғлоним, энди сен эшит: шу туришингда зийрак фарзанд эмаслигинг ва келажакда шудсиз рўзғорбоши бўлишинг шундоққина кўриниб турибди. Биринчидан ўйланган заҳотинг эрлик мақомига эришган бўлиб, отағонангдан олдинлаб, келинчагинг хусусида амру фармонлар беришга андиша қилишинг керак эди. Бордиғю, рашқ туфайли уни чиқишини хоҳламаётган бўлсанг, Ер шарини тепасига чиқиб қара: Мағрибдан Машриққача кўча тўла аёл. Кўчага чиққанки аёл айнаб кетаверса, аёлларига ишлашга изн берган ҳамма эркак аҳмоқ эканда, а?
Ё келиннинг ўқиши шартнома асосида эканми? Бу ҳолда лафз қилиб қўйдинг, болам, қуда томон билан қайта маслаҳатлашиб, иккала тараф бирлашган ҳолда уқишининг пулини тиклаш керак. Озгина қарз аралашса ҳам майли. Аёлинг сен туфайли ҳунарли бўлиб қолса, кейинчалик уни пули рўзғоринга аралашса, беҳижолат қабул қиласан.
Ҳўш, нега аёлим ўқимасин деяпсан? Балки ҳозир оилавий шароитинг яхшидир, балки қўлинга пул тушиб тургандир. Балки битта рўзғорни эплаб, боқолмайманми, деган тантилик билан айтаётгандирсан бу гапни?! Эй, хом бола, буни ҳаёт деб қўйибдилар, бошинга нелар келиб, нелар кетишини фақат Аллоҳ билади. Умрингни ёзи, кузуҳқишига аввалдан тайёргарлигинг бўлмаса, болағчақанг олдида мулзам тортиб қоласан. Бугунингни бир марта ўйласанг, эртанги кунингни ўн марта ўйла, “Ҳар эҳтимолга қарши” деб номланган чорағтадбирлар заҳирангда турсин! Аёлингни ўқитиб қўй. Унчағмунча ишлаб, хунарнинг зебу забарини ўрганиб қўйсин.
Хоҳламаса ишламасин. Унинг дипломи ғ рўзғорингдаги кўчмас мулк. Бугун касбинг қўлингда гуллаб турса, эртага сенинг даромадинг ўлиб, келининг хунари қадр топиши мумкин. Оилангда эса сенга қараб, қўлини чўзиб, оғзини очиб турадиганлар кўпайиб кўпаяверади. Дўппинг тор келганда бегоналарга ялинмай, чоранг уйингдан топилиб, аёлинг жонингга оро кирса ёмонми? Эру хотин ғ қўш ҳўкиз деб шуни айтадиоарғда, ўғлим! Букилмай, синмай яшаш учун битта касбинг етиб турганда аёлинг ҳам, ўзинг ҳам яна нималарнидир ўрганиб, ўқиб қўйинглар. Бугун асқотмаса эртанга яраб қолади. Узоқни кўрадиган инсон, оилада тадбиркор эркак шундай йўл тутади, болажон.
Турсуной Содиқова
Шарҳлар