Лола ўз эри билан ўпишаётганини чоп этибди. Ҳўш, нима бўпти?

Лола ўз эри билан ўпишаётганини чоп этибди. Ҳўш

Олдинги ҳафтада Hordiq.uz портали «Лола беҳаёлик чўққисига чиқди! Буни оммага намойиш этиш шартми?! (+фото)» ўшқирувчан сарлавҳа остида мақола эълон қилди. Гап ўзининг Instagramида эри билан бўса олаётганлари тўғрисида кетмоқда. Hordiq.uz мақоласини Zamin.uz ва Sangzor.uz кўчириб чоп этган. Умуман мақолалар 50 минг марта кўриб чиқилган. Қўшиқчи аёл ўз пости остида анчагина заҳарли шарҳлар олган.
Буларни изоҳлаш учун биз Context.uz журналисти ва «Индамай қолма» лойиҳаси муаллифи Ирина Матвиенкога мурожаат қилдик.
 
Нима дейсиз, бу ерда журналистиканинг асосий прнципи ғ воқеани объектив ёритиш бузилганми, йўқми?
 
Шаҳсий фикр ва профессионал ёндашувни ажратиш даркор. Булар дойим ҳам бирғбирига тўғри келмайди. Албатта, журналистда ҳар бир воқеага нисбатан ўзининг муносабати бўлиши даркор. Лекин янгиликларни ёритаётганда бетарафлик принципига асосланиши шарт. Ўзининг шаҳсий муносабатини эса муаллиф колонкасида, ёки шаҳсий блогида изҳор этиш керак.
 
Сиз савол берган материалда эса сарлавҳа ва материални тақдим этиш «сариғ пресса» деб номланадиган ОАВ услубларига жуда ўхшаб кетган. Шундай ОАВ мақсади ғ қандай бўлса ҳам, хатто фактларни бузиб, инсонни қоралаб эътиборни жалб этиш. Бу Ўзбекистон Республикасининг ОАВ тўғрисидаги қонунга зид: «Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади» деб, аниқ кўрсатилган. Сайтнинг ОАВ лицензияси мавжуд. Менинг фикримча, Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги бундай «хайпчиларга» аллақачон эътибор қаратиб, уларни жавобгарликка тортиши даркор.
 
Тармоқлардаги заҳарли шарҳлар қандай муаммоларга олиб келиши мумкин?

Бир одамга заҳарли кўринган изоҳ, бошқасига мақбул бўлиши мумкин. Фикрлар турлича бўлиши мумкин. Ва одамларни уларни изҳор этишга ҳаққи бор. Лекин, КАЙ ЙЎСИНДА изҳор этилаётганига эътибор бериш керак. Шаҳсиятга ўтиш, таҳдидлар, ҳақорталар ғ ёвгарчилик тили, нафрат уйғотади, лекин суҳбатдошга назарда тутилган фикрни етказишга ёрдам бермайди. Уялтириш, одобғаҳлоққа мурожаат этиш ғ манипуляция ҳисобланади. Буни мунозара олиб боришни мақбул услуби деб бўлмайди. Ёвгарчилик тили ва манипуляция жамиятда тинчлик муҳитини яратмайди. Унинг ўрнига жабрғжафо ҳиссини,  «бошқача» бўлишдан чўчишни, бошқача фикрловчиларга нисбатан душманликни ривожлантиради. Ва энг асосийси ғ одамларни муҳокама қили, уларга ҳукм чиқариш тўғри деган соҳта тушунчани шакллантиради.
 
Жамиятни бўса тасвирланган суратга бўлган реакцияси ундаги умумий жараенларни қандай изоҳлайди, деб ўйлайсиз?
 
Жамиятга Instagramдаги биттагина суратга бўлган муносабати асосида баҳо бериш мумкин эмас. Бунинг устига ҳамма изоҳлар тажовузкор эмас эди. Албатта, мен ҳаммасини ўрганиб чиқмадим, лекин кўрганларим орасида кўпчилик қисми хушнуд эди.
 
Агар тажовузкор ёҳуд уялтиришга уринган, ўзининг аҳлоқ тўғрисидаги нуқтаи назарини тиқиштирмоқчи бўлган шарҳларни алоҳида баҳоласак ғ ачинарли ҳолатни кўришимиз мумкин. Уят, аҳлоқ, миллий қадриятлар ғ аниқ чегараси йўқ тушунчалар. Қайси миллат қадриятларини асос сифатида оламиз? Ўзбекистон барча миллат ва элатларнинг маданиятига ҳурматни кафолатлайдиган кўп миллатли мамлакат. Асос сифатида фақат биргина миллатнинг маданиятини оладиган бўлсак ғ бу бошқаларни манфаатларини камситиши, демак Конституцион талабларни бузилишига олиб келиши мумкин.
 
Нимани одобли ва аҳлоқли деб ҳисоблаш мумкин? гарчи қонун шундай атамаларни ишлатар экан, уларнинг тўлиқ ва аниқ шарҳлари тузилиши даркор. Акс ҳолда биз субъектив қарорларга ва аниқ бир шаҳснинг тасаввурлари асносида аҳлоқғодоб нималигини белгиланишига дарвозани кенг очиб беришимиз хавфи бор. Кимгадир шорта ва калта майка кийган қиз одобли кийинган кўринади. Кимдир уни аҳлоқи бузуқ ҳисоблаб уялтирай бошлайди.  Кимдир упишишни одатий ҳолат дейди, бошқага эса бу миллатнинг қадриятларига таҳдид бўлиб кўринади.  Аҳлоқга зид деб ҳисобланган умумий меъёрлар мавжуд ғ масалан порнография. Лекин ўпишаётган эрғхотинларнинг сурати бу қаторга кирмаслиги яққол маълум.
 
Қандайдир ҳолатларда одамлар биз дунёвий мамлакатда яшаётганимизни унутиб қўядилар. Ҳар бир инсон шаҳсий ҳаётга ҳуқуқи бор. Ва уни ҳаракатдаги Ўзбекистон қонунлари доирасида ифода этишга ҳақли. Ўзбекистоннинг ҳеч бир қонуни бундай суратларни жойлаштиришни таъқиқламайди, шаҳсий ҳаётни беркитишни буюрмайди. Ҳақорат ва таҳдидлар эса Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодексида белгиланган жавобгарликка тортилишга бемалол асос бўлиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.