Марказий Осиё фуқаролари тўланмаган кредитлари сабабли Россия ФМХ «қора рўйхатига» тушиб қолмоқдалар

Марказий Осиё фуқаролари тўланмаган кредитлари сабабли Россия ФМХ «қора рўйхатига» тушиб қолмоқдалар

Россияда Марказий Осиёлик фуқароларининг Россия суд ижрочилари Федерал хизмати ходимлари томонидан мамлакатдан чиқиб кетаётган пайтда чегарада тўхтатиш ҳолатлари кўпайиб қолди. 2016 йилнинг 8 феврал куни Шереметьево аэропортида қирғизистон фуқароси Улуғбек А. Москва – Бишкек рейсидан қолдирилиб, ушланди. Маълум бўлишича, 2011 йилда Улуғбек А. ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ»дан гуруҳ номидан қарз олган ва тўлов муддати кечиктирилганлиги сабабли унинг хажми 478 766 рубл бўлиб қолган.
 
Қуйида Улуғбек А.нинг ҳикоясидан парчалар келтиряпмиз.
– 2011 йилда мен Мўл Булоқдан кредит олдим. Шундай бўлдики, вақтида пулни қайтаришга илож бўлмади ва мен компанияга анчагина пул қарз бўлиб қолдим. Мен қарзим ва уни тўланмаганлигини доим эсда тутардим, лекин ҳеч бир ноҳуш вокеа бўлишини тасаввур ҳам қилмас эдим. Натижаси – суд қарори, менга нисбатан қўзғатилган ижроия ҳаракатлар ва мен Россия ФМХнинг «қора рўйхати»га тушиб қолдим.
 
– Мен биргаликда қарз олган одамларни яхши танимайман. Олдинига уч киши эдик, кейин яна бир оилани топдик. Аёлнинг исми Эркиной эди, эрининг исмини билмайман.
 
– Олдинига, икки ой ҳаммамиз тўловларни вақтида ўтказиб турдик. Кейин оилавийлар тўламай қўйдилар. Уларга нима бўлганидан хабарим йўқ. Кассага келиб ўзим учун тўловни ўтказмоқчи эдим, лекин Мўл Булоқ ходими мендан ҳамма учун тўлашни талаб қилди. Мен тўламадим. Ундан сўнг уша ходим менга телефон қилиб, суд билан қўрқита бошлади. Мигранлар билан кимни ҳам иши бор деб ўйлаб, қўлидан нима ҳам келар эди деган фикрда эдим. Тўламасликга қарор қилдим ва Мўл Булоқ ходимлари мени яна безовта қилмасин деб, телефон рақамини ўзгартирдим, бошқа манзилга кўчиб кетдим. 
 
– У пайтда бундай ҳаракатларим оқибатларини тасоввур қилмасдим, мана энди ташвиш худди селдек босиб кетди. Афсус, шунча вақтни қўлдан бой бердим, қарз ҳам мисли йўқ даражагача кўтарилиб кетди.
Менга нисбатан судда иш қўзғатилган, унга қўшимча, суд қарорига асосан, ҳаммамиз биргаликда олган қарзимизни мен қайтаришим шарт экан. Ундай қилмасам, суд қарорини бажаришдан бош тортганим учун менга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
 
– Мен ватанимга қайтмоқчи бўлдим.  Шереметьево аэропортида эса мени рейсдан тушириб ушлашди ва қарзни тўла узмагунимча Россиядан чиқиб кетишга таъқиқлов кўйишди. Приставлар менга нисбатан ижроия ҳаракатлар қўзғатилганлиги ҳакида ва Россиядан чиқиб кетишга муваққат чеклов қўйилгани тўғрисидаги иккита қарор топширишди. Энди ҳолатим шундай: Россиядан қарзни узмагунимча чиқиб кетолмайман, кейинчалик чиқиб кетсам қайта кира олмайман, чунки Россия МФХ «қора рўйхати»га тушиб қолганман. Шу қарз деб мени Қирғизистон ҳудудида ҳам қидирувга берган эмиш. Худди криминал сериал яратиш учун ҳолат бўлди-да!
 
– Энди тўлашадан ўзга чора йўқ. Худди менга жиноий иш етмаганидек. Ўзим ҳаммасини тўлайман, қарз олиб, қайтармаган ҳамюртларимизни излаб топишга ҳам ҳаракат қиламан.
 
Мўл Булоқ ёрдам қўлини чўзди. Илгарироқ мурожаат қилиб бормаганлигимдан пушаймондаман. Мўл Булоқ қарздорларга нисбатан судга мурожаат қилиб мамлакатга кириш ва ундан чиқиш ҳуқуқини чеклаётганлиги тўғрисида эшитар эдимку, унга аҳамият бермас эдим. Менга бу ходисаларнинг алоқаси йўқ деган фикрда юрардим. Илгарироқ мурожаат қилганимда аллақачон қарзни тўлаб битказган бўлардим.
Пристав менга тушунтириш берди: тўламасдан, қочиб кетишга ҳаракат қилсам менга қарши жиноий иш қўзғатилиб, мени қидирувга эълон қилишади (Улуғбек А. иккита хужжат кўрсатди – суд қарорини ва Россиянинг Суд ижрочиларининг Федерал хизмати (РФ СИФХ) қарорини. 
 
 ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» компаниясининг тушунтиришига кўра Улуғбекнинг саргузашти ягона мисол эмас. Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ФМХ қора рўйхатига тушиб туриши тезлашиб бормоқда. Мўл булоқ ўзининг кўп йиллардан бери қарзларини узмай, кўп йиллар мобайнида қочиб, беркиниб юрган ноинсоф қарздорларини ҳалқаро ёки ички суд жараёнлари орқали уларнинг ватанларида ёки мамлакат ичида топиб, жазолайди. 
 
«Мўл Булоқ» микрокредит ташкилоти «Яхшиликни совға қил!» акциясини эълон қилиб 2016 йилнинг 1 мартигача қаздорларга қарзлари билан боғлик бўлган муаммоларни биргаликда ҳал этишга имкон бермоқда. 2016 йил 01 мартидан кейин барча қарздорларга қарши даъволар судларга топширилади.

ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» ташкилотининг «иссиқ сим» ҳисобланган 8-800-555-71-71  рақамига (Россия ичкарисида қўнғироқ бепул) телефон қилиб, қарзингиз билан боғлиқ бўлган барча ахборотларни билишингиз мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.