Метро: ногиронлиги бор кишиларга қандай қулайликлар яратилган
Anhor.uz журналист ногиронлар уюшмасининг аъзолари Фарҳод Абдураҳмонов ва Ойбек Исоқов билан биргаликда янги метро йўналишидаги инклюзив муҳитни ўрганди.
Қонунга ва шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ давлат органлари ва корхоналар ногиронликка эга кишилар учун жамоат транспортидан тўсиқсиз фойдаланиш учун шароитлар ягатиши шарт. Бироқ фойдаланишга топширилган янги метро йўналиши қонунчиликка жавоб бермайди.
Ногиронлар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Абдураҳмонов: «“Дўстлик-2” бекатида, унинг бир қисмида ногиронликка эга кишилар учун лифт ишламаяпти. Метрополитен ходимлари эса буни оддийгина тушунтиришди: лифтлардан одамлар фойдаланаётгани учун уларни ишлатишмаётган экан. Мен лифт ёнига унинг мақсадини тушунтириб берадиган одамни қўйишни таклиф этган бўлардим».
Фарҳод Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, лифт бўйича ёрдам кўрсатилиши учун бекат навбатчисининг олдига боришга тўғри келган.
Метрополитен ходими бизнинг кўз олдимизда лифтни ишга туширди.
«Бу кишининг қадр-қимматини камситади, биз бирор ғайритабиий нарса сўраганимиз йўқ, шунчаки у ўз ишини бажаришини сўрадик», – дейди у.
Уюшма раисининг биринчи ўринборсари мобиллиги паст бўлган кишилар билан мулоқот қилиш бўйича метрополитен ходимлари учун таълим курсини ўтказиш керак деб ҳисоблайди.
Фарҳод Абдураҳмоновнинг қайд этишича, янги йўналишдаги ишчиларнинг асосий қисми хушмуомала, эътиборли, ёрдам беришга тайёр. Янги йўналишнинг олтинчи ва еттинчи бекати ногиронлар аравачасида юрадиган одамлар учунмутлақо мослаштирилмаганлини маълум бўлди. Еттинчи бекатда (“Қўйлиқ” бозори) пандус 45 даража қиялик билан қурилган, нормаларга кўра эса унинг қиялик даражаси 8 дан ошмаслиги керак.
Пастга тушиш, кейин юқорига чиқиш жойлари (пастдаги фотосурат)
«Пандус бундай узун бўлиши мумкин эмас, агар узун бўлса, қиялиги ҳам бошқача бўлиши керак. Еттинчи бекатда кўтаргич ёки лифт ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўларди».
Уюшма аъзоси метро қурилишига катта маблағ сарфланганини айтади, чунки йўналишда тактил йўлакчалар, вагонларда ёниб ўтиб турадиган сатрлар бор.
«Бироқ улар фақат мустақил равишда ҳаракатлана оладиган одамлар ҳақида ўйлашган», – дея хулоса қилади у.
Мониторинг натижасида янги йўналишнинг 2, 3, 4, 5 бекатларида лифтлар ва эскалаторлар борлиги аниқланди, яъни улар ногиронликка эга одамлар ҳаракатланиши учун мослаштирилган. Бироқ мониторинг пайтида бекатлардаги лифтлар ишламаётганди.
Ногиронлар уюшмасининг раиси Ойбек Исоқов: «6 ва 7 бекатлар ноигронлиги бор кишилар ҳаракатланиши учун умуман мослаштирилмаган. Бир тасаввур қилинг, имконли муҳитга эга “Дўстлик-2” бекатига ногиронлиги бор киши кирди. У “Қўйлиқ” бозорига, яъни 7-бекатга боряпти, бу бекатга келиши билан ундан чиқа олмайди. Ақлга сиғмайдиган ҳолат – киши метрога кириб, ундан чиқолмаса».
Метродан олган таассуротлар дарров йўқолади, дейди у. Уюшма раиси “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси метро бекатларини лойиҳалаштираётганда лойиҳани ногиронлиги бор шахсларнинг ташкилотлари билан мувофиқлаштирмаганлигини қайд этади.
«Агар бизни лойиҳалаштириш ва бекатларни топшириш босқичларида жалб этишганида, камчиликларни кўрсатган бўлардик ва улар ҳозир бартараф этилган бўларди», – деб ҳисоблайди Ойбек Исоқов.
Уюшма аъзоси бир воқеани гапириб берди. Уч йил олдин уюшманинг кўзи ожиз ходими Абдулла Абдуҳалилов метро бекатида рельсларга икки марта йиқилиб тушган. У тирик қолган, аммо айнан шу воқеа метрода кўзи ожизлар учун тактил йўлакчалар пайдо бўлишига туртки бўлган.
«Янги метро бекатларидаги тактил йўлакчалар бўйича битта камчилик – уларнинг перрон чеккасига ҳаддан ташқари яқин жойлашгани. Демак, хавф ҳақидаги сигнал бевосита платформа чеккасига жойлаштирилган. Тактил йўлакча платформа қирғоғидан 70-90 см масофада бўлиши зарур», – дея хулоса қилади Ойбек Исоқов.
Шунингдек, мониторинг жараёнида перрон ва метро вагонлари орасида катта оралиқ қолаётгани ҳам аниқланди – бу аравачанинг вагонга силлиқ кириб боришига имкон бермайди, демак яна бегоналарнинг ёрдамидан фойдаланиш зарур бўлади. Уюшма аъзоларининг қайд этишича, аравачадаги одам вагондан чиқишга улгуриши учун платформада тўхтаб туриш вақти кўпроқ бўлиши керак.
Дана Опарина
Шарҳлар