Ногиронлиги бор одамлар пенсия жамғармаларидан фойдалана оладими
Тошкентда 70 мингга яқин ногиронлиги бор киши яшайди. Яна 60 ёшдан ошганлар сони 267 мингдан ортиқ кишини ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, айнан шу ёш гуруҳида ногирон бўлиш хавфи юқори. Пенсиялар ва нафақаларни тайинловчи пенсия жамғармаси бўлимлари ногиронлиги бор кишилар ва мобиллиги паст фуқаролар учун имконсиз бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Anhor.uz нашри Ўзбекистон ногиронлар уюшмасига маълум қилади.
Уюшма Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фондининг гранти ёрдамида шаҳар муҳитининг ногиронлиги бор кишилар учун имконли эканини бир неча бор текширганди. Бу сафар уюшма Пенсия жамғармасининг 12 та бўлимини, шу жумладан шаҳар бўлимини ҳам текширди. Мониторинг Пенсия фонди бўлимларининг раҳбарлари билан биргаликда ўтказилди.
Тўққизта бўлимда тўхтаб туриш жойлари бор, аммо улар ногиронлиги бор кишиларнинг автотранспорти учун жиҳозланмаган.
Тўртта бўлимда пандус бурчаги нормаларга тўғри келади, еттитасида – тўғри келмайди, Чилонзор туман бўлимида эса бинога кириш жойида пандус умуман йўқ. Бунинг устига олтита бўлимда пандуснинг юзаси нормаларга тўғри келмайди. Юнусобод ва Чиланзор бўлимларида тутқичлар йўқ.
Ижобий томони – бинога кириш жойидаги эшик икки тавақали (Чилонзор бўлимидан ташқари), эни нормаларга мувофиқ келади. Тор эшиклар аравачада ҳаракатланаётган кишига биноги кириш имконини бермайди. Кабинетлар эшикларининг эни Олмазор ва Миробод бўлимларида нормаларга тўғри келади.
Пенсия фондининг барча бўлимларида ҳовлига кириш йўлларида ва бино ичида тактиль йўлкалар мавжуд эмас, шунингдек эшитиш ва кўриш қобилиятлари бузилган одамлар ахборот олиши учун визуал-акустик табло ҳамда йўналиш белгилари йўқ. Сурдо ва тефло мутахассислар эса бирортаям бўлимда мавжуд эмас.
Бўлимларда санузеллар бор, аммо уларнинг ҳеч бири нормаларга мувофиқ ногиронлиги бор кишилар учун мослаштирилмаган (тутқичлар, раковинанинг жойлашув баландлиги).
Ҳар куни жамғармага ногиронлиги бор бешга яқин киши келади
Жамғарма бўлимларига ўртача ташрифлар сони кунига 20-30 кишини ташкил қилади, улардан бештаси – ногиронлиги бор кишилар. Тошкентнинг Пенсия жамғармаси бўлимларидаги хоналарнинг кўпчилигида ногиронлиги бор кишилар тўсиқсиз кириши учун шароитлар яратилмаган.
«Бу ногиронлик белгиси бўйича камситиш ҳисобланади, чунки имконли жисмоний муҳитнинг йўқлиги ногиронлиги бор шахсларга барча ҳуқуқлар ва асосий эркинликлардан тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди», – дея қайд этишмоқда Уюшмадагилар.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51(1)-моддасига кўра, ногиронлиги бор кишиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарлик мансабдор шахсларнинг энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилишига олиб келади. Маъмурий жавобгарлик қўлланганидан кейин худди шу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланган тақдирда – энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима қўлланади.
Ногиронлар уюшмаси нималарни таклиф қиляпти
Уюшма жамоат транспортида кўзи ожиз шахслар учун товушли ҳамроҳликни, эшитиш қобилиятида бузилишлари бор кишилар учун Пенсия жамғармаси бўлимларининг яқинида жойлашган бекатларда “югурувчи сатрларни” ҳамда бўлимларга боришни кўрсатиб турувчи йўналишлар белгиларини ўрнатишни тавсия этади.
Бўлимларга қарашли машиналар тўхтаб туриш жойларини ногиронлиги бор кишиларнинг автотранспорти учун мослаштириш, тактил йўлкаларни ёки жамғарма хоналарида девор тутқичларини таъминлаш керак. Уюшма бўлимларни биринчи қаватга кўчириш ёки лифтлар, кўтаргичлар ўрнатиш имкониятини кўриб чииқшни таклиф этади.
Ташкилотда бўлимларга сурдо ва тефло мутахассис штатини киритишни ёки ходимлардан бирини имо-ишоралар тилига ва тефло техникасига ўргатишни муҳим деб ҳисоблашади. Бўлимларда ногиронлар аравачалари мавжуд бўлмагани учун уларга биттадан ногиронлар аравачасини ажратиш тавсия этилади.
Агар жамғарма бўлимларига ҳар куни беш киши келса, бир йилда ушбу рақам Тошкентда қарийб 1500 кишини ташкил қилиши мумкин. Имконли муҳитни яратмасдан туриб, ногиронлиги бор одамлар қонунчилик томонидан кафолатланган давлат хизматларини олмаслиги, улар ижтимоий ҳимоя тизимидан “тушиб қолишлари” мумкин.
Бош саҳифадаги фотосурат: Яндекс
Шарҳлар