Она ва бола саломатлигига бағишланган ўқув курслари ўз ишини бошлади
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Гинекология ва акушерлик илмий тадқиқот Маркази билан ҳамкорликда «Симуляция ўқув-тренинг маркази»да туркиялик мутахассислар иштирокидаги симуляция ўқув курслари ўз ишини бошлади.
ТИКАнинг ҳомийлигида замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган «Симуляция ўқув-тренинг маркази»да бўлиб ўтган очилиш маросимида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш Вазири Ўринбосари Лазиз Тўйчиев, ТИКАнинг Ўзбекистон Ваколатхонаси раҳбари Проф. Сулейман КИЗИЛТОПРАК ўқув семинари ишига муваффиятлар тиладилар.
Туркия Жумҳурияти Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Истанбул Зейнеп Камил аёллар ва болалар касалликлари шифохонаси ва Гинекология ва акушерлик илмий тадқиқот Маркази мутахассислари иштирокида беш кун давом этадиган симуляция ўқув курслари давомида «Неонотология реанимацияси», «Қон кетиш ва қон кетишини олдини олиш», «Лапароскопик жарроҳлик» йўналишларида назарий ва амалий тренинглар ўтказилади.
Шарҳлар