Оқшомги Анҳор: 16 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 16 ноябрь янгиликлари

Ўзбекистон ва Қозоғистон виза тартибини тан олишга келишиб олди. Бу Қозоғистонга келган хорижлик сайёҳларга Ўзбекистонга чиқиш ёки аксини амалга ошириш имконини беради. Мазкур ҳужжат Қозоғистон-Ўзбекистон биринчи Ҳудудлараро форуми чоғида имзоланди.
 
Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида янги авлод кадрларини етиштириш учун президент мактаблари ташкил қилинади. Бундай мактабдан дастлабкиси Нукусда пайдо бўлади.  
 
Жиззах вилоятида ўқитувчиларни маҳаллий футбол клубининг молиявий-техникавий базасини мустаҳкамлаш учун маблағ йиғишга мажбурлашган. Бу ҳақда халқ таълими Вазирлиги маълум қилди. Шу тариқа 272 миллион сўмдан зиёд маблағ тўпланган. Айни пайтда футбол клуби ҳисобига ноқонуний ўтказилган маблағларни қайтариш юзасидан чоралар кўрилмоқда.
 
Адлия Вазирлиги иш берувчилар солиқлар бўйича қарзлар йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани талаб қилаётганликларини баён қилди. Сўнгги беш ой давомида давлат хизматлари марказлари 81 мингдан ортиқ шундай маълумотномалар беришга улгурган. Иш берувчи ўз ходими иш ҳақининг бир қисмини фақат суд ёки давлат ижрочиси қарорига мувофиқ ушлаб қолишга ҳақли.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.