Оқшомги Анҳор: 19 ноябрь янгиликлари
Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида янги авлод кадр-мутахассисларини етиштирадиган “Президент мактаблари” ташкил қилинади. “Президент мактаблари”ни хорижлик мутахассислар бошқаради. Бундай мактаблар илм-фан, технологиялар, инжиниринг, санъат, математика ва хорижий тиллар каби соҳа фанларига ихтисослаштирилади. Мактаблар шу билан бирга ҳудудларда истеъдодли ёшларни намоён қилиш мақсадини кўзлайди.
Келаси йил Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентда тўпланадилар. Шундай консультатив учрашув жорий йилнинг мартида Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Молия Вазирлиги Солиқ кодексининг Алоҳида қисми лойиҳасини эълон қилди. Ҳозирча бу – муҳокама учун дастлабки кўриниши. Лойиҳа тадбиркорликнинг барча субъектлари учун юридик шахслар мулкига солиқ, ер солиғи ва сув заҳираларидан фойдаланиши учун солиқ, жисмоний шахслар даромадидан ягона солиқ фоизини киритиш ва бюджетдан ташқари Пенсия фондига фуқароларнинг суғурта бадалларини бекор қилиш ва яна бошқа тадбирларни кўзда тутади.
ИИББдан “Трамадол” сотувчилари устидан судсиз жазо видеоси фейк эканлигини баён қилдилар. Идора берган маълумотларга кўра, “видеода рўй бераётган воқеалар “Трамадол” ва “Лирика” каби дори-дармонларни ўсмирлар ва ёшлар ўртасида тарқатиш билан шуғулланаётган ларни қўрқитиб қўйиш мақсадида” инсценировкадан иборат.
Шарҳлар