Оқшомги Анҳор: 20 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 20 ноябрь янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Швейцарияда сафарда бўлади. Бу ҳақда куни кеча Ўзбекистон – Швейцария сиёсий консультацияларининг бешинчи босқичида маълум бўлди. Томонлар 2019 йилда Шавкат Мирзиёевнинг сафарига оид ҳозирлик ва унинг муваффақиятли ўтишидан ҳар томонлама манфаатдорликларини билдирдилар.
 
МТС  Ўзбекистонда коррупция учун тортиладиган  жаримага 850 миллион долларни заҳира остига олиб қўйди. АҚШ адлия Вазирлиги ва SEC 2014 йилданоқ  Ўзбекистон телекоммуникация бозорида МТС, Veon  ва Швециянинг Telia Company AB компаниясига нисбатан коррупция ҳолатлари юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган эди. Негаки, бу учала компания Америка фонд биржасида савдо-сотиқ ишларини юритарди.
 
Жиззах вилоятида уч нафар эркак чўпонни дўппослаб, у боқиб юрган 215 бош қўйини тунаб кетган. Айни пайтда жиноятчилар шахси аниқланган, уларга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Ўзбекистонда Орол минтақаси учун траст фонди ташкил этилади. Мазкур фонд давлатлар, БМТ ва бошқа ҳамкорлар минтаыада аҳолининг яхши ҳимояланмаганлик даражасини камайтиришга оид фаолиятини қайта кўриб чиқиш масалалари билан шуғулланади.  Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ўз твиттер саҳифасида маълум қилган. Бу фонд “Орол денгизи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича мульти-ҳамкорлик траст фонди” деб номланади.
 
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.