Оқшомги Анҳор: 21 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 21 ноябрь янгиликлари

Сенатор фермерлар қасамёдини шарҳлаб берди. Мақсуда Ворисова фермерлар берган қасамёднинг самара беришидан шубҳаланиб, қишлоқ хўжалиги секторидаги муаммоларга ишора қилди. У фермерларда керакли билимларнинг йўқлиги, ускуна-жиҳозларнинг етишмаслиги ҳамда эскирганлиги, сув таъминотидаги нуқсонлар ва аксарият бошқа муаммоларга алоҳида тўхталди.
 
Молия Вазирлиги газ баҳосини оширган ёнилғи шаҳобчаларига жарималар билан жазолашини маълум қилди. Вазирлик ёнилғи шахобчаларида газ нархининг 17%га оширилганини асоссиз деб атади.
 
Прокуратура олий ўқув юртларига кириш билан билан шуғулланган гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Хусусан, мазкур гуруҳ аъзолари сохта хужжатларга мувофиқ олий ўқув юртларига кириш учун тест синовларида қатнашган. Ёлғон йўллар билан ўқишга кирган сохтакорлар талабаликдан чиқарилди, гуруҳ аъзолори эса қўлга олинди. 
 
Самарқанд вилояти ИИБ автомобиль копотида  беўхшов, ҳаёсизларча рақс тушган қизларга оид вазиятни шарҳлаб берди. Қизлар майда безорилик моддаси бўйича жазоланади. Бунга қадар тармоқларда тарқалиб кетган видеода қизларнинг ЙҲХ ходимларини менсимасдан йўл  ёқалаб ҳаракатланаётгани тасвирланган эди.
 
Ички ишлар органининг собиқ ходими устидан ҳукум ўқилиб, бир аёлни оммавий таҳқирлагани учун у 6,5 йил озодликдан маҳрум қилинди. Эслатиб ўтамиз, бу воқеа жорий йилнинг июнида Каттақўрғон шаҳар Ички Ишлар бўлимида рўй берган эди. Санъат Умаров ва бошқа ходимлар аёлни ўғриликда айблаб, ечинишга мажбур қилганлар. 
 
Яна нималар
Милиция ходими бундан буён метрога киришда навбатчиликда турмайдиган бўлди, асосий назорат пастки даражада амалга оширилади. Ходимлар ўрнига видеокузатув камералари, сигналлар ва радиоалоқа каби техник ҳимоя воситалари ёрдамга келади. Синов тартибида бундай амалиёт “Ўзбекистон”, “Миллий боғ” ва “Машинасозлар” метро бекатларида ишламоқда. Бу янгиликнинг аниқ муддатлари ҳозирча маълум қилинмаяпти.
 
Халқаро меҳнат ташкилоти  келтирган маълумотлар: пахта йиғувчиларнинг 90% дан зиёдроғи кўнгилли бўлиб меҳнат қилди. Бу жорий 2018 йилдаги пахта мавсуми тўғрисидаги маълумотлар, ўтган йил пахта терувчиларнинг 87%и теримда кўнгилли иштирок этиш истагини билдирган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.