Оқшомги Анҳор: 23 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 23 ноябрь янгиликлари

Куни кеча тунда Қозоғистонда салонида 34 нафар ўзбекистонликлар бўлган автобус ағдарилиб кетган. Автобусда Қозоғистоннинг яна икки нафар фуқаролари ҳам бўлган. Улар Россиядан юртимизга қайтишаётган эди. Бир киши ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафарига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
«Ўзбектелеком”  интернет сифати пасайиши тўғрисида огоҳлантирди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар компанияда тармоқларнинг ўтказиш имкониятини кенгайтириш бўйича лойиҳани ишга тушираётгани ҳақида маълум қилди. Техникавий ишлар 1 декабрга қадар давом этади.
 
Тожикистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Тожикистон шимолидаги қўзғолонда Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзолари иштирок этганини баён қилди. Бу Тожикистон  давлат органлари томонидан берилган илк расмий баёнотдир. Қўзғолончиларнинг аксариятини терроризм билан боғлиқ жиноятлар учун жазога ҳукм қилинганлар ва хусусан, ИГИЛга дахлдор шахслар ташкил қилган.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев банк секторидаги вазиятга нисбатан норозилигини билдирди. Президент Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳанузгача айрим сармоявий лойиҳаларга кредит маблағлар ажратилганига қарамасдан ишлар ҳали ҳам бошланмаганини қайд этди.  Маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш юкланди.
 
Милиция ходими Термизда ЙПХ ходимини машинани маст ҳолда бошқараётган пайтда  уриб юборган. ЙПХ ходими олган тан жароҳати оқибатида ўша заҳотиёқ оламдан кўз юмган. Термиз прокуратураси томонидан бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 
 
 
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.