Оқшомги Анҳор: 23 октябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 23 октябрь янгиликлари

Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдраҳманов айбсизлик презумпцияси ҳақида унутмасликка чақирди. Куни кеча лавозимидан четлаштирилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Ўтембаев атрофида бўлаётган коррупцион можарони у шундай шарҳлади. “Бизда, вазирлигимизнинг ўзида амалдаги қонун-қоидаларга кўра, назорат-текширишни амалга оширувчи ички аудит хизмати мавжуд”, деб қайд этди вазир.
 
Йўл ҳаракат қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳажми катталашди.Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Жумладан, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг 2 дан 3 баравари миқдорида жарима солишга, белгиланган тезликни оширгани учун эса энг кам иш ҳақининг 9 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Мавзуни давом эттирамиз: Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида куни кеча “Бухоро-Нукус-Беруний” трассасида ЙТҲ  рўй бериб, натижада 5 нафар киши ҳаётдан кўз юмди ва яна 5 нафари тан жароҳати олди. Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва рўпарасидан келаётган Cobalt автомобили билан тўқнашиб кетган. Шунга ўхшаш ҳолат Бухоро вилоятида ҳам рўй берган: Lacetti  ва Isuzu иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 нафар киши ҳаёт билан видолашган.
 
Гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик киритилди.  Жиноий, Жиноий-процессуал ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларга ўзгартиришлар киритилди ва улар кучга кирди. Шу тариқа, гиёҳвандлик воситаларининг аналогларининг қонунга хилоф тарзда фойдаланишга киритгани учун худди гиёҳвандлик моддаларидан фойдаланилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш кўзда тутилган.  
 
Бухоролик олимпиада ғолибига кўмак кўрсатадиган бўлишди. Дониёр Исмоилов математика бўйича халқаро олимпиадаларнинг кўп карра иштирокчиси ҳисобланади: унинг ҳисобида учта олтин ва иккита кумуш медаллари бор. Оиласи ҳозирда жуда оғир молиявий аҳволни бошдан кечирмоқда. Вилоят ҳокимлиги ОАВдаги мақолаларга бефарқ қолмасдан бу бола учун уй қуриб бериш, унинг ўзига ноутбук ҳадя этишга бел боғлаган бўлса, ёшлар Иттифоқи шахсий кутубхона очиб беришни мўлжаллаган.
 
Ички ишлар органлари ходими ечинишга мажбурлаган аёл яна ўғрилик содир этди. Бу воқеа Самарқанд вилоятининг Каттақўпғон шаҳрида рўй берганди. Мазкур ҳодисадан сўнг қатор ходимлар ишдан бўшатилганди. Хотин-қизлар Қўмитаси раиси бу аёлнинг хонадонида бўлди. Бу сафар аёл ўз ўғли билан ўғрилик содир этаётган пайтда қўлга тушди.

Хўш, яна нима гаплар 
Ўзбекистон АҚШ билан Тошкентда ўтказилган бизнес-форумда 2,5 миллиард долларлик шартномаларни имзолади. Шартномалар газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Coca-Cola Uzbekistan давлат улушини сотиш билан боғлиқдир.
 
Uzbekistan Airways Technicsни ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Корхона Uzbekistan Airways  компаниясидан мустақил ва молиявий тарафдан ҳоли бўлиши мумкин. Uzbekistan Airways Technicsни хўжалик ҳисобига ўтказиш бу йўлдаги илк одим бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.