Оқшомги Анҳор: 26 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 26 ноябрь янгиликлари

Иссиқ сув ва иситиш тизими учун тарифлар 8 декабрдан оширилади. Унга кўра, ҳисоблагич мавжудлигида иссиқ сув учун тариф 4765 сўм 20 тийинни ва аксинча ҳисоблагич мавжуд бўлмаганида ҳар бир киши учун ойига 18609 сўм 24 тийинни ташкил қилади. Иситиш тизимига бўлган тариф истиладиган ҳар бир квадрат метр майдонга 1610 сўм 99 тийинга ошади.
 
Ўзбекистонга 4,8 миллион долларлик дори-дармонлар қўйилмаяпти. Бу борада “Украина дори-дармон ишлаб чиқарувчилари” Ассоциацияси Украина бош вазирига мурожаат этди. Хусусан, Ўзбекистон божхоначилари “Фармак” хусусий  акционерлик жамиятининг 2,2 миллион долларлик, “Юрия-Фарм” масъулияти чекланган жамиятнинг 2 миллион долларлик, шунингдек бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ушлаб турибдилар.
 
Божхона жараёнлари соддалаштириладиган бўлди. Президент қарорига мувофиқ, чегарага туташ божхона постларида янги божхона терминаллари бунёд этилади. Шу йилнинг 1 декабридан “сариқ йўлак” ва “қизил йўлак”, 2019 йилнинг 1 мартидан “яшил” ва “кўк йўлак”лар жорий этилади. Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда ўз сайтида ҳар бир божхона пости кесимида божхона томонидан расмийлаштириш вақтлари ҳақида статистик маълумотларни эълон қилиб боради.
 
Давлат муассасалари ходимлари ҳар йили ҳарбий йиғилишларда иштирок этади. Бундай йиғилишлар тўрт кунгача давом этиши мумкин. Ходимлар ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларга эга бўладилар.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.