Оқшомги Анҳор: 27 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 27 ноябрь янгиликлари

Тошкентда Яккасарой туманидаги хусусий болалар боғчасида ёнғин чиқди. Ёнғин натижасида 3 квадрат метрлик шифт ва девор куйиб кул бўлди. Ёнғин бартараф этилди, дастлабки маълумотларга кўра, кондиционердаги кисқа муддатли туташув ёнғинга сабаб бўлган.
 
Совуқ сувга 100 фоизли олдиндан тўлаш тартиби белгиланди. Совуқ сувни ҳисоблагичлари мавжудлигида ҳисоб-китоб  сўнгги уч ойлик ўртача ҳаражатга кўра, аксинча ҳисоблагичлар бўлмаган ҳолатларда  ҳисоб-китоб ойлик истеъмол ҳаражатига кўра амалга оширилади.
 
ММА яккакурашчиси Мурод Хонтўраевга 6-8 нафар киши томонидан ҳужум содир этилган. Бу номаълум кишилар унинг офисига бостириб кириб, Муродга арматура, ўткир қурол, резина тўқмоқ ва пневматик қурол билан ҳужум қилганлар. Спортчи кўплаб жароҳатлар билан 1-шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган. Ҳужум ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.
 
2019 йилнинг 1 мартида жисмоний ва юридик шахслар қимматбаҳо металлар қазиб олишлари мумкин бўлади. Бу фаолият учун рухсатнома (лицензия) уч йилга берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.