Оқшомги Анҳор: 30 октябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 30 октябрь янгиликлари

Абдулла Орипов Тошкент вилоятидаги вазият  бўйича куни кеча муносабат билдирган бўлса-да, бу хабар янгилик  тарқатувчи агентликлар бўйлаб бугунгина тарқалди. Бош вазир Оққўрғондаги  олти нафар эркак  буғдойни ўз вақтида суғормагани учун ариқда тиззабўйи туришга мажбур этилганлик  воқеасини уятли ва шармандали деб атади. У Зойир Мирзаев билан бир қаторда Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари, вилоят ҳокими муовини ҳамда Оққўрғон туманида воқеага гувоҳ бўлган бошқа мансабдор шахслар ишдан бўшатилганини ҳам қайд этди. Ўз навбатида Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)нинг катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп ўзининг  Twitter ида Шавкат Мирзиёевнинг Зойир Мирзаевни ишдан бўшатгани қарорини шарҳларкан, уни кучли, қатъиятли ва тўғри бошқарадиган раҳбар деб атади.
 
Қорақалпоғистонда ХII асрга мансуб мақбарани ўрнига реставрация қилинган янгиси қад кўтарди. Мақбара бузилиб, қайтадан барпо этилди. Бу ишлар маданият Вазирлиги рухсати билан амалга оширилди. Қорақалпоғистон аҳолиси бошқа маданият ёдгорликлари учун ташвишланмоқда. IX асрнинг иккинчи ярмида қурилган Эрежеп Халифа мадрасаси ва давримизнинг I-II асрлари санаси билан муҳрланган Қизил-Қалъа кўҳна қалъаси шулар жумласидандир.
 
Қорақалпоғистонда йўл транспорт ҳодисаси чоғида уч нафар киши ҳаётдан кўз юмди.  «Кобальт» русумли автомобиль транспорти ҳайдовчиси руль бошқарувини уддалай олмади, натижада автомобиль  ағдарилиб кетди. Наманган вилоятида тўнтарилиб кетган автобусда ҳам уч киши жабр кўрди. Авария олд чап рессора ёрилиб кетиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни эплай олмагани сабабли рўй берди.
 
Кексалар ва ногирон инсонларга ғамхўрлик кўрсатувчи фуқаролар ишлаш заруратидан озод этилиши мумкин. Уларга қарашга сарфлаган даврлари иш стажига киритилади. Олий Мажлис депутатлари худди шу таклиф билан чиқдилар.
 
“Ўзбекфазо” космик фаолият тараққиёти билан шуғулланади. Бу ҳозирча фармон лойиҳасигина холос. “Ўзбекфазо” давлат бошқарув органи бўлиб, шу соҳадаги сиёсатга жавоб беради. Бундан ташқари агентлик мутахассислар тайёрлаш ва бу соҳага инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланади. “Космик фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2019 йилнинг 1 февралига қадар ишлаб чиқилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.