Оқшомги Анҳор: 5 ноябрь янгиликлари
Ўзбекистон аэропортлари хорижий компания бошқарувига ўтказилиши мумкин. Шунингдек алоҳида тузилмага аэропортлар ажратиш эҳтимолини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Давлат божлари фоизлари ўзгартирилди. Хусусан, оналик ёки оталик ҳуқуқини аниқлаш учун судга бериладиган аризалар давлат божидан озод этилди. Никоҳ шартномаси ва алимент тўлаш тўғрисидаги шартномалар учун нотариусдан олинадиган гувоҳномалар учун ҳам божлар бекор қилинди.
Жанубий Корея компанияси Тошкент вилоятида чиқинди газдан электр қуввати ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда. Маиший ахлат-чиқиндиларнинг икки полигонида умумий қуввати 16 МВтдан кам бўлмаган электр қуввати ишлаб чиқарадиган 12 дона генератор ўрнатилади.
Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи газетага мажбурий обуна тўғрисида берган кўрсатмаси учун лавозимидан озод этилди. Ҳасан Соибназаров жами 57 умумтаълим мактаблари директорларини обуна бўлишга мажбурлаган. Айбдорнинг ЎзАга хабар беришича, даврий нашрларга обуна бўлиш учун бюджетдан 97 миллион сўм маблағ ажратилгани ва таълим муассасаларининг газета ва журналларга обуна бўлиши шу маблағлар эвазига амалга оширилишини маълум қилди.
Шарҳлар