Оқшомги Анҳор: 6 ноябрь янгиликлари
Хоразмлик журналист қўйиб юборилди. Эслатиб ўтамиз, “Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррирининг ўринбосари Давлатназар Рўзметов майда безориликда айбланаётган эди. Рўзметов 7 сутка маъмурий жазо олди.
AIBA президентлигига янги сайланган Ғофур Раҳимов Тошкентга келди. Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати ташриф мақсадлари тўғрисида маълум қилмаяпти.
Сайёҳлик белгилари жаҳон андозаларига кўра мувофиқлаштирилади. Туризм Давлат қўмитаси ҳозирда уларнинг андозалари ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилиб, аксарият объектларда навигацион белгилар етишмаслигини тан олди. Сайёҳлик манзилларида йўл кўрсаткичлари давлат ҳамда инглиз тилларида объектлар белгилари кўрсатилган ҳолда жигарранг фонда тасвирланади.
Турар-жой коммунал хизмат вазирининг буйруғи кенг муҳокама учун эълон қилинди. Унда кўп хонадонли турар-жойлардан техник фойдаланиш қонун-қоидалари ҳақида гап боради. Кўп хонадонли турар-жойлар қонунчиликка биноан бевосита турар-биноларнинг мулкдорлари, ўртоқлик ширкатлари, бошқарувчи ёки ташкилот бошқарувчиси ёҳуд бошқа усул орқали бошқарилади.
Шарҳлар