Оқшомги Анҳор: 9 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 9 ноябрь янгиликлари

Савицкий номидаги музейда музей биродарлари Фонди ёпилишига оид вазият шарҳлаб берилди. Маъмурият фонд томонидан берилган ҳадялар йўқолгани тўғрисидаги хабарни рад этди. Раис Дэвид Пирснинг таъкидлашича, хайрия ҳадяларининг йўқолгани Фондни тарқатилишига сабаб бўлган. Музей вакиллари сўнгги уч йил мобайнида фонд музейга на молиявий, на бошқача кўмак бермагани, аммо шунга қарамай, улар мазкур фонд ўз фаолиятини давом эттиришидан умидвор эканликларини қайд этди.
 
Оқтўбе суди автобус  ёниши оқибатида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган айбдорларга нисбатан  ҳукм ўқиди. Уч нафар ҳайдовчининг ҳар бири беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Яна икки судланувчи — автобусга эгалик қилувчи компания механиги Баходир Пердебаев ва таъсисчиси Нурлибек Телепбаев уч ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
 
Тошкентда ҳокимлик 2025 йилга қадар шаҳарни 6 йўналиш бўйича қандай тасаввур қилиш мумкинлигини намойиш қилувчи “Тошкент-2025: ўзгариш” лойиҳасини ҳавола этди. Яхшиланиш, ўзгариш йўналишлари маъмурий ислоҳотлар, ривожланишнинг иқтисодий стратегияси, шаҳарни лойиҳалаштириш, турар-жой-коммунал  хўжалиги, инклюзив тараққиёт ва экологияни қамраб олади. “Бу пойтахтни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини яратишда дастлабки давр саналади”, деб қайд этди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
 
Ўзбекистонда даромади паст бўлган оилаларнинг 75%и ижтимоий нафақалар олмайди. Бу маълумотларни ЮНИСЕФ келтириб ўтди. Мамлакатда ижтимоий ҳимоя  тизими ҳамон узуқ-юлуқлигича қоляпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.