Президент қароргоҳида тушлик қилиш қанчага тушмоқда
Шу йилнинг 23 март куни Ko’ksaroy qarorgohi бошқармаси (Ўзбекистон президенти маъмуриятининг давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш бошқармаси таркибига киради) Akfa Dream World МЧЖ билан овқатланиш хизматларини кўрсатишга шартнома имзолаган. Бу ҳақда давлат харидлари портлидаги маълумотлар далолат бермоқда.
Кунига овқатланиш учун 10 млн сўм
Шартномага мувофиқ, овқатланиш соат 9.00 дан 19.00 гача ташкил қилинади ва Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон ҚФЙ манзили бўйича амалга оширилади. Шартнома 40 кунга тузилган, у бўйича умумий сумма эса 400 млн сўмни ташкил қилади.
Хусусан, бу ерда 92 киши нонушта қилади (бир кунлик сумма 2,76 млн сўм), 94 киши тушлик қилади (бир кунлик сумма 3,76 млн сўм), кечки овқатни эса 87 киши қилади (бир кунлик сумма 3,48 млн сўм). Шу тариқа, бир кунлик овқатланиш суммаси 10 млн сўмни ташкил қилади. Ҳужжатда қайд этилишича, бир киши учун нонушта/тушлик/кечки овқат 110 минг сўмни ташкил этади.
Автомобиллар ишлаб чиқарувчи компания тушлик етказиб беради
Тадбиркорлар реестрига мувофиқ (маълумотлар 26 май учун долзарб), Akfa Dream World МЧЖ томонидан амалга ошириладиган фаолият тури – бу автомобилларни ишлаб чиқариш. Компания устав жамғармаси – 612,6 млрд сўм.
Таъсисчилар орасида қуйидагилар бор – Абдуллаев Баходир Равшанович (улуши 8,6%), Asia Electron (12,92%), Perfect Plast Profil (19,23%), Wide Tent System (37,88%), Techno Continental (19,23%).
Давлат харидлари порталига жойлаштирилган шартномада Akfa Dream World МЧЖ компаниясининг манзили сифатида Ислом Каримов кўчаси, 5-блок, 1-2 уй манзили кўрсатилган. Ушбу манзил бўйича Tashkent City жойлашган.
Perfect Plast Profil ва Techno Continental компаниялари Open Democracy компаниясини тергов қилиш ишларида номи чиққанди. Тергов муаллифлари иккала компания ҳам Tashkent City қурилишида қатнашаётганини таъкидлашганди.
Бош саҳифадаги фотосурат: Кўксарой қароргоҳи
Шарҳлар