Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатидан олинган 14 та муҳим банд
Президентнинг Олий Мажлисга мурожаати режалаштирилганидан 20 дақиқа олдин бошланди. Президент ўз нутқини эрталаб соат 11 да бошлаши кутилганди. Мурожаат қарийб уч соат давом этди. Биз сизлар учун билишингиз керак бўлган мурожаатноманинг 14 та асосий бандини танлаб олдик.
1. Президент 2020 йилни Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб номлашни таклиф этди.
2. Шавкат Мирзиёев парламент ва президентга ҳисобот берадиган коррупцияга қарши алоҳида органни ташкил қилишни таклиф этди. «Коррупцияга қарши курашиш органини жуда масъулиятли киши, ўз юртининг ҳақиқий жокуяри бошқариши керак», – қайд этди президент.
3. Мирзиёев йилнинг биринчи ярмида Адлия вазирлиги ва бошқа идораларга ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ва такрорловчи функцияларни тегишли идораларга бериш бўйича конкрет таклифларни тайёрлашни топширди.
4. Давлат раҳбари давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш учун Жамоатчилик палатасини такшил қилишни таклиф этди.
5. Президент Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқишни топширди. Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар инфляция суръатидан олдинда ошиб боришини маълум қилди. Камбағалликка қарши курашиш 700 млн доллар йўналтирилади, Ўзбекистон эса Камбағалликни камайтириш дастурини қабул қилади. “Биз пенсияларни расмийлаштириш масалаларига катта эътибор қаратамиз. Кўп ҳужжатларни тўплашга тўғри келади. Янги тизим бўйича фуқаролар фақат паспортни тақдим этиши кифоя», — деди давлат раҳбари.
6. 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта кўриб чиқиб, уларнинг сонини камида 2 баробар қисқартириш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилди. “Биз лицензиялаштириш ва рухсатномалар бериш тартибини жиддий ўзгартирамиз”, – деди президент. Тўлаш қобилиятига бўлмаган корхоналарни соғломлаштириш бўйича мутлақо янги тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020 йил 1 январда молия-хўжалик фаолиятини текширишга мораторий муддати тугади, аммо шунга қарамасдан, тадбиркорлар давлат ҳимояси остида қолади, деди президент. “Айримлар режадан ташқари ва ноқонуний текширувларни тиклаш мумкин деб ўйламоқда. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз ”.
7. Президент ҳукуматга “Давлат молиявий назорати тўғрисида” ва “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни топширди. Вазирлар Маҳкамасига “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини чуқур таҳлил қилиб, унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш топширилди.
8. Сохта тадбиркорлик, рақобатчининг обрўсини тушириш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади. Олий суд, Бош прокуратура, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги 2020 йил 1 апрелгача ана шу масалалар бўйича тегишли қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш топширилди.
9. Шавкат Мирзиёев 1 майга қадар фуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни топширди, уни 50 минг киши олиши керак. “1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилиши даркор”, – таъкидлади президент.
10. Парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим. «Менинг энг катта ниятим шуки, Ватанимиз ичра ҳар бир инсон ўзининг “кичик ватани”га – уй-жойига эга бўлсин. Энг қийини – ўз уй-жойини харид қилиш. Кўпчилигингиз вилоятлардан келгансизлар, шунинг учун бу муаммо сизга таниш. Шу тариқа биз ўз уй-жойига эга бўлиш борасидаги асосий ҳуқуқ амалга оширилишини таъминлаймиз».
11. Давлат улушига эга бўлган банклар босқичма-босқич стратегик инвесторларга сотилади. «Агар сотмасак, ривожланиш бўлмайди. Чунки инвесторсиз ривожланиш йўқ. Шу боис биз шу йўналишдаги ишларни бошладик, тез орада қарорлар чиқади». Президентнинг сўзларига кўра, 2020 йил 1 июнгача кредит тарихи ахборот тизими ишга тушади. “Банклар аҳолига чекланган миқдорда хизматлар кўрсатмоқда. Шу боис ҳар бир молия муассасаси камида 50-100 та лойиҳани ишлаб чиқиши ва қабул қилиши керак”.
12. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида ахборот технологиялари ва рақамлаштириш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозими, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳамда ҳокимларнинг ўринбосарлари лавозимлари жорий этилади.
13. 2020 йилда 5 мингдан ортиқ тадбиркор аёлга 100 млрд сўм кредит ажратилади.
14. Президент ЕОИИ ҳақида ҳам сўз юритди. “Биз бир йилдан бери бу масала билан шуғулланяпмиз. Чуқур таҳлиллар олиб бориляпти. Биринчи навбатда бу борада халқимизнинг манфаатларини инобатга оламиз”, – қайд этади Шавкат Мирзиёев.
Шарҳлар