Қандай қилиб уйингизни ҳимоя қилишингиз мумкин?
Тошкентда уйғжойлар ва тариҳий обидаларни бузиш мавзуси долзарб мавзу бўлиб турибди. Ҳукумат пойтахтдаги барча эскирган, хароба турар жойларни бузиб ташлаб, уларнинг ўрнига янги уй-жой қурмоқчи. Лекин муаммонинг илдизи шундаки, харобалар қаторига энг яхши, қулай жойларида жойлашган уй-жойлар ҳам тушиб қолган. Шу билан бирга Тошкент шаҳри хокими яқин кунларда фуқароларга, турар жой бинолари уларда истиқомат қилаётганлар розилигисисиз бузилмайди деган баёнат билан мурожаат қилиб, уларни тинчлантиришга ҳаракат қилди.
Ушбу мақолада ўз ҳуқуқини яхши англаб олмаган, ва юридик жиҳатдан қандай қилиб ўз молғмулкини ҳимоя қилишни билмаган «бўлажак кўчманчиларга» қўл келадиган хужжатлар келтирилган.
1. Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 1 августидаги «Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.
Ушбу хужжат турар жой биносини унинг мулкдорлари руҳсатисиз бузилиши мумкин эмаслигини кафолатлайди: «ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар
ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади».
2. 2006 йил 29 майдаги вазирлар маҳкамасининг 97-рақамли қарори «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида».
Ушбу хужжат билан тасдиқланган Низом пул қопламаси масаласига оид. «Ер участкаларини олиб қўйишда объектларни бузишга кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга ноқонуний қарор чиқарилиши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади ва кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади».
3. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 27 моддаси ( Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйи (квартираси) бузилиши лозим бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш).
Кодексда ҳам қоплаш масалалари белгиланган: «Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади».
Шу билан бирга «Берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим», деган шарт ҳам қўйилган.
«Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президентнинг 2018 йил 15 августидаги фармони.
Ушбу хужжат давлат қарамоғидаги объектларни инвестицион лойиҳалар муносабати билан бузилиши ёҳуд берилиши масалаларини белгилайди. Ҳукумат томонидан, асосан, бундай объектлар тадбиркорлик фаолиятни жадаллаштириш, иқтисодий соҳаларни ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб этиш мақсадида амалга оширилади деб, аниқлик киритилган.
Шарҳлар