Қўлдан харид қилинган сут. Давоми
Сут ва гўштни қайта ишлаш микрофирма ва кичик корхонларга берилган солиқ имтиёзлари яна беш йилга чўзилганлиги ушбу йилнинг март ойида маълум бўлди. 2021 йилнинг 1 январигача улар ягона солиқ ставкасини 50% ўзларига қолдирадиган бўлди. Бунинг муқаррар шарти – ушбу маблағларни ишдаб чикаришни модернизация қилиш, замонавий техник воситаларини ўрнатиш, бор лабораторияларни жиҳозлаш ва янгиларини тузиш ва шунинг асносида маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш, ашёвий таъминот манбаини ривожлантириш.
Албатта, бу чоралар, вақти келиб, кўчада қўлдан сотилаётган сутларнинг хажмига ўз таъсирини кўрсатиши муқаррар, лекин ҳозирча, Anhor.uz ходимлари бундай тамойилни кузатмаяптилар.
Anhor.uz кўчада қўлдан сотиладиган сутларнинг намуналарини мунтазам равишда Тошкентнинг турли туманларидан харид қилиб, микробиологик лабораториясига юбориш режаси бор эканлигини эълон қилган эди. Шунга мувофиқ бу гал намуналар Юнусобод (намуна 1), Миробод (намуна 2) ва Яккасарой (намуна 3) туманларида харид қилинди ва аноним равишда № 1, № 2 ва № 3 рақамлар остида микробиологик лабораториясига юборилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки – бизларда хеч кимни бадном қилиш ёки кимнидир қўллаб-қувватлаш мақсадимиз йўқ.
Бизларнинг ниятимиз фақат бир нарсадан иборат – қўлдан олинган табиий сут қанчалик хавфсиз эканлигини аниқлаш. Бунинг йўли битта – табиий сутнинг микрофлораси қанчалик турли микроорганизмлар билан зарарланганлигини аниқлаш. Бактериялар билан зарарланганлик даражаси – сутнинг санитар сифатини аниқлашнинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. Сутнининг нави асосан бактерияларнинг кўплигидан пасайтирилади.
Сут намуналари микробиологик лабораториясида махсус ўстирувчи моддаларга экилди. Қуйида олинган натижалар қайд этилган:
№ 1 намуна
Намуналарда диплококк, микрококк, псевдомонадалар ва кокклар аниқланган. Мисол учун, псевдомонадалар сутни бузади, ундаги казеинларни парчалаб, кейинчалик шилимшиклар пайдо бўлишига ва оқсилларнинг коагуляцияси ҳисобига полисахаридлар ипларини пайдо бўлишига олиб келади ва, натижада, таъмини тахир қилади, сутни иритади. Сутда турли ачитқилар колониялари мавжуд экан, лекин энг аянчли томони – унда дизентерия касаллигини олиб келадиган E.coli бактериалари ҳам аниқланди.
№ 2 намуна
Аҳвол олдингидан ҳам ёмонроқ – катта хажмда сапрофитик стафилоккоклар, нисбатан камроқ – диплококк ва микрококклар. Касаллик олиб келувчи сапрофитик стафилококклар хужайралар табиий ишлашини бузувчи эндо- ва экзотоксинлар деб номланувчи ферментлар ишлаб чиқаришини билиб қўйган яхши. Табиий ишлаши барбод булиши мумкин бўлган хужайралар эса – сиз ва бизларнинг хужайраларимиз эканлигига урғу бериб ўтмоқчимиз. Худди № 1 намунадаги каби, бу гал ҳам ачиткилар турлари ва E.coli бактериалар мавжуд эканлиги аниқланди.
№ 3 намуна
Худди илгаригидек сапрофитик стафилоккоклар, микрококк, кокк ҳамда турли патоген бациллалар мавжуд. Яна ачитқилар, сутни тахир қилувчи псевдомонадалар, E.coli бактериалар ва уруғ сочиб кўпаядиган бактериялар.
Шундай қилиб кўчада қўлда сотиладиган сутнинг ҳамма намуналари турли микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқ бўлди. Энг катта хавотирга солувчи тарафи – сут намуналарининг ҳаммасида E.coli бактериалари ва уруғ сочиб кўпаядиган микроблар мавжуд эканлиги. Айрим холатларда мўғоллантирувчи замбуруғлар борлиги ҳам аниқланган.
Шундай сутни, у қайнаганидан кейин яна 15 дақиқа паст оловда қайнатсангиз, умид қиламизки, зарарсиз бўлиб қолар. Ҳеч бир сути йиғиб келинган сигир оқсим ёки мастит касаллигига дучор бўлмаганлигига ҳам умид боғлаймиз. Чунки қайд этилган касаллика чалинган молнинг сутида йиринг заррачалари мавжуд бўлади, бу дегани – уни қайнатиш бефойда. Тиббий кўрсатмаларга мувофиқ бундай сут йўқ қилиниши шарт.
Муҳлисларимиз онгли равишда, айниқса бугунги кунда тиббий дори-дармон ва хизматларнинг айрим турларининг нарҳи ўсаётганлигини кузатиб, соғлом маҳсулотни танлашларига умидимизни боғлаймиз. Чунки инсон учун мустаҳкам соғлик – асосий бойлик эканлигини тушунган фуқароларимиз сони кун сайин кўпайиб бормоқда.
Шунинг учун асосий бойлигингизни гаровга қўйиш ёки қўймаслик – ўзингизга ҳавола.
Шарҳлар