Самарқанддаги “Ёшлик” истироҳат боғи билан нималар содир бўляпти

Источник: yandex.ru

Anhor.uz таҳририятига самарқандлик тадбиркордан “Ёшлик” истироҳат боғида ер участкалари олиб қўйилгани ва аттракционларнинг ноқонуний ишлаши туфайли реконструкция ишларини амалга ошира олмаслигини айтган мурожаат келиб тушди. Таҳририят томонидан Самарқанд шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ва солиқ идораларига сўровлар юборилди. Қуйида тўлиқ мурожаат матнини келтирамиз.

Маданият вазирлиги билан тузилган давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида 2022 йил феврал ойида “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғи “ КITAUTO” МЧЖ ихтиёрига 20 йил муддатга ўтказилди (Самарқанд шаҳри).

Шартнома шартларига кўра, 5,44 гектар майдонда жойлашган боғ ва илгари Маданият вазирлиги балансида бўлган 10 та аттракционни олдик (қабул қилиш далолатномаси илова қилинади).

Шартнома шартларига кўра, боғни тўлиқ реконструкция қилиш, унда янги, замонавий ва хавфсиз аттракционларни ўрнатишимиз керак эди. Бироқ шартнома бўйича ўз мажбуриятларимизни бажаришимизга ва боғни ободонлаштиришга қуйидаги ҳолатлар тўсқинлик қилмоқда:

I. Боғни қабул қилиб олганимизгандан сўнг, биз ушбу 10 та аттракцион узоқ вақт давомида рухсатсиз шахслар томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган ва эксплуатация қилинганини аниқладик

  1. “Бўрон” аттракциони – Эргашев Фурқат, Эргашев Фирдавс;
  2. “Қувноқ тоғлар” аттракциони – Хайдаров Наврўз;
  3. “Орбита” аттракциони – Восеев Хасан, Эргашев Фаррух;
  4. “Қўзиқорин” аттракциони – Ҳайдаров Наврўз;
  5. “Сюрприз” аттракциони – Ҳакимов Илҳом;
  6. “Нептун” аттракциони – Шермуҳамедов Маъмур;
  7. “Қуёш” аттракциони – Ибрагимов Азиз;
  8. “Светоход” аттракциони – “Замира”;
  9. “Ракетаплан” аттракциони “Жамшед”, “Акбар”;
  10. “Томоша чархпалаги” аттракциони – Ёрмахматов Миржахон, Тиллабоев Дилшод.

Хатимиз асосида истироҳат боғи Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилиб, ўрганишлар натижаларига кўра аттракционларнинг техник ҳолатини ҳисобга олиб, уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисида буйруқ берилди (хулоса мавжуд). Шунга қарамай, юқоридаги шахслар ушбу аттракционлардан ноқонуний равишда фойдаланиб келмоқда.

Юқоридаги кўрсатма бажарилмаганлиги юзасидан қўмитанинг ўзига, шунингдек, прокуратурага бир неча бор мурожаат қилган эдик, аммо ваколатли органлар талаблар бажарилмагани факти юзасидан таъсирчан чораларни кўришдан бош тортмоқда (боғ аттракционларидан фойдаланиш жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 97-1-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади).

III. Бундан ташқари, юқоридаги шахслар жамиятимиз тўлаётган электр энергиясидан фойдаланмоқда.

Бир неча бор республика, вилоят ва шаҳар миқёсидаги электр тармоқлари корхоналарига носоз аттракционлар фаолиятини тўхтатиш мақсадида бизга ишониб топширилган боғни электр энергиясидан узиб қўйишни сўраб мурожаат қилган эдик. Жорий йилнинг 6 май куни Самарқанд электр тармоқлари корхонаси вакиллари бизни электр энергиясидан узиб қўйди, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилди. Бироқ шу куннинг ўзида юқорида қайд этилган шахсларнинг мурожаати ҳамда ҳокимлик вакилларининг оғзаки мурожаатига кўра электр таъминоти қайта тикланди. Айни пайтда корхонамиз электр тармоғидан рухсатсиз равишда шахслар томонидан электр энергиясидан фойдаланганлик учун қарийб 20 миллион сўм қарздор.

Юқорида таъкидланганидек, ДХШ шартларига кўра, 5,44 гектар майдондаги боғ бизга берилган, бироқ маълум бўлишича, шу ҳудуддаги ерлар ҳам бошқа шахсларга тегишли экан: Ж.Облоқулов – 2635 м2; Р.

Шунингдек, қуйидаги шахслар томонидан озиқ-овқат, савдо ва аттракционлар объектлари боққа ижара ҳақини тўлаш мажбурияти билан жойлаштирилган, бироқ улар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакилларининг ваъдаларига таяниб, шу кунгача ижара ҳақини тўламаяпти:

А.Каримов – 1815 м2;

Н.Жўраева – 106 м2 ;

С.Аширов – 3316 м2;

Ш.Солиев – 375 м2;

«BEMA SOFT» ХК –1498,83 м2.

  1. Мазкур истироҳат боғи бизга топширилгунга қадар, яъни 2021 йилда 10 та аттракциондан йилига 466 миллион сўмдан, тадбиркорлардан боғ ҳудудидан фойдаланганлик учун ижара тўловидан тушумлар эса 623 миллион сўмдан ошган, яъни йиллик туўум 1 млрд сўмдан ошган ва улардан белгиланган тартибда солиқлар тўланган.

Бироқ боғ бизга берилган пайтдан бошлаб, 10 та аттракционни ноқонуний эгаллаб олганлар улардан фойдаланиш натижасида олинган пулни кирим қилмасдан, ўзлари учун ўзлаштирмоқда, шунингдек, 63 та аттракцион ва будка эгалари ижара шартномасини тузишдан бош тортмоқда. Улар Самарқанд ҳокимлиги томонидан ижара шартномасисиз ишлашга рухсат берилгани ва тез орада улар боғни ҳокимлик балансига қайтаришлари мумкинлигини асос қилиб олган.

Юқоридаги ҳолатлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади, бу эса маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан республикага салбий баҳо беришга олиб келади.

«КIT AUTO» МЧЖ директори

Ф.Абдуқодиров

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.