Самарқандда учта оила селдан кейин уйсиз қолди: ҳокимлик аниқ жавобни бермаяпти
6 апрель куни жала ёмғирлари ва ёмғирлар келтириб чиқарган сел Мадина Мажидованинг оиласини бошпанасиз қолдирди, Самарқанд ҳокимлиги вакиллари эса оила энди қаерда яшаши бўйича шу пайтгача аниқ жавоб бермаган. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” нашри ёзади.
– Ёмғир 65 дақиқа ёғди, сув оқими юқори Менделеев кўчасидан ҳам келди, Чашма томондан ҳам келди, – дейди оила бошлиғи Тоҳир ака. – Жаладан кейин биз яна уч соат белимизгача сувда турдик ва селнинг кетишини кутдик, болаларни мебелнинг устига ўтқазиб қўйдик. Чойшаблар, кийим-кечаклар, техника, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлос сув остида қолди. Кейин биз 21 йил яшаган уйимизнинг деворлари қулаётганини кўрдик ва бу ерга Сартеподан кўчиб келгандик…
48-уйда учта оила яшарди: катта Худойбердиевлар, уларнинг ўғли фарзандлари билан.
– Селдан кейин эртаси куни олдимизга ФВВ ва ҳокимликдан келишди, – дея давом этади Тоҳир ака. – Ҳаммасини фотосуратга олишди, ҳамдардлик билдиришди, аммо ҳеч қандай маълумотнома беришмади. Кейин бироз вақтдан сўнг яна ҳокимликдан келишди ва вақтинчалик бирор жойда яшашни тўлашимиз учун бизга қанча маблағ кераклигини сўрашди. Шунда мен бир оила учун квартирани назарда тутган ҳолда 900 минг сўм дедим, у шу сўзга “ёпишиб олди” ва бизга шу суммани бера бошлашди, аммо бизда учта оила бор. Майли, биз кичкина ўғлим ва унинг оиласи билан икки хонали уйда яшайверамиз, лекин тўнғич ўғлим нима қилади? Танишларимиз уларга фақат июнгача уй топиб беришди…
«Самаркандский вестник» нашрининг қайд этишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Уй-жой фондидан туруржойлар ва яшаш хоналарини чиқариш тартиби тўғрисидаги низомг мувофиқ, шаҳар ҳокимлиги табиий офатдан кейин мажбурий тартибда у кимга қарашли эканидан қатъи назар тураржойнинг техник ҳолатини аниқлаш учун комиссия ташкил қилиши, барча техник кўриклар натижаларини далолатномага киритиши ва уни тураржой мулкдорига бериши керак эди. Ушбу норматив ҳужжатга кўра, шаҳар ҳокимининг илтимосномаси асосида яшаш учун яроқсиз бўлган тураржойлар ёки яшаш хоналари ҳақида қарор чиқарилади. Бунда мажбурий тартибда давлат томонидан тураржойи авария ҳолатида деб тан олинган ёки табиий офатдан жабрланган фуқароларга беғаразлик асосида уй-жой бериш масаласи ҳал этилиши лозим. Аммо бу ишлар бажарилмади.
– Бизга фақат “Истиқбол” маҳалласидан уйимиз вайрон бўлгани ҳақида ҳужжат беришди, – дейди Мадина, – ҳокимиятда бир ғишт таклиф қилишади, бир эртага-индин қўнғироқ қиламиз дейишади. Аммо биз қандай қилиб, қайси пулга янги уй қурамиз, бунинг устига жала ёмғиридан кейин яна сув тошқини остида қолмаслигимизга ишонч йўқ.
Фотосурат: «Самаркандский вестник» нашри
Шарҳлар