Самарқанддаги дайди ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш маркази ёрдам сўрамоқда
Самарқанд шаҳридаги «Терра» ННТ 4 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият кўрсатмоқда. Ташкилотнинг асосий мақсади шаҳардаги дайди ҳайвонларга ёрдам беришдан иборат. Бугунги кунда жониворлар учун бошпанада 100 га яқин ит сақланади. Буларнинг барчаси шаҳардаги лоқайд бўлмаган кишиларнинг кучи ва маблағлари билан амалга оширилмоқда. Ҳозир бошпана лоқайд бўлмаган кишиларнинг кўмагига муҳтож, деб ёзади Samcity.
Маълумотларга кўра, Самарқанддаги дайди ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш марказининг устидан шовқинга шикоят қилиб ёзишган, шунингдек бу ҳақда президент қабулхонасига ҳам ёзилган. Маҳаллий аҳоли итларни бошқа жойга кўчиришни ёки йўқ қилишни талаб қилмоқда. Кечалари итларнинг ҳуриши маҳаллий аҳолини безовта қилаётган экан.
Хабарда айтилишича, вазиятни ўрганиш учун 4 май куни дайди ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш марказига маҳаллий аҳоли, маҳалла, ҳокимлик, СЭС, ветеринария вакилларидан иборат делегация ташриф буюрган. Ҳайвонларни сақлаш борасида эътирозлар қайд этилмаган, фақат шовқинга шикоят бор.
Давлат органларининг талаби – итларни ҳар қандай аҳоли пунктидан камида 1 км масофага кўчириш. Аммо бу анча вақтни талаб қилади, чунки ер ажратиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш лозим, тегишли қурилмалар, коммуникациялар зарур.
«Ҳозир ягона йўл – пайчаларни кесиш. Биз бошпаналар тажрибасини ўргандик. Бу унча қийин бўлмаган ва жуда самарали процедура. Бошпанамизда пайлари кесилган 3 та ит бор – уларнинг ҳаёт сифати ва соғлиғи ўзгаргани йўқ – улар шунчаки ҳурмайди ёки жуда паст товушда ҳуради. Албатта, бу одамийлик эмас, аммо биз учун, жониворларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ягона, имконли йўл», – дейилади хабарда.
Бнудан ташқари, шовқин даражасини пайсатириш учун тўсиқ деворни рейкалар ва металл конструкциялардан фойдаланган ҳолда бир нечта томондан 2 метрга кўтаришга қарор қилинди.
«Операцияларни 9 майдан бошлаймиз. Операцияларни тўлаш, тўсиқ деворни кўтариш ва жониворларимизни қутқариш учун маблағ борасида ёрдам сўраймиз. Камида 80 та итнинг товуш пайларини операция қилиш зарур. Операциянинг ўртача қиймати итнинг ўлчамига қараб 120 минг сўмни ташкил қилади», – дейилади хабарда.
Шунингдек, ходимлар бугунги кунда Марказ волонтёрларга эҳтиёж сезаётгани ва бошпанадаги ҳайвонларга қаровчи излаётгани ҳақида маълум қилади.
Нашр марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳаволаларни берган бўлиб, уларда ёрдам бериш учун барча зарур реквизитлар кўрсатилган. Марказ саҳифалари Facebook ва Telegramда
Фотосурат: Terra Vita/Telegram
Шарҳлар