Сергак бўлинг: фирибгарлар! ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ»да содир бўлган товламачилик тўғрисида
Замонавий дунёда, айниқса катта шаҳарларда фирибгарлар одамларнинг молиявий саводсизлигидан фойдаланиб, улардан пул ундириш ниятида алдайди. Улар дўқ-пўписа қилмайди, куч ишлатиб пулни олиб қўймайдилар, аксинча – одамларнинг ишончига кирадилар. Шундан кейин одамлар соддадилигидан ва саводсизлигидан ўзлари бош силкитиб, ҳамма гапларига кўнадилар. Жабрланганлар оҳирги дақиқагача, умуман ҳамма ишонган пул-мулкидан айрилиб қолгунга қадар ҳеч нарсадан шубҳаланмайдилар.
Қирғизистон фуқароси Қайрат (барча қатнашганлар исми-шарифлари ўзгартилган) Москвага 2013 йил қиш кунлари келган. Олдинига Москвадаги тезкор овқатланиш шоҳобчаларидан бирида ишни бошлади.
«Моянам 20 000 рубл эди. Кўпроқ пул топишга интилдим, чунки машина олиб таксичилик қилмоқчи бўлдим», деб гапни бошлади Қайрат. Кунларнинг бирида Қайрат тасодифан эски танишини учратиб қолди. Гапдан гап чиқиб унга машина олиш нияти тўғрисида, шу учун пул йиғиб юргани ҳақида сўзлаб берди. Эски таниши мигрантларга хизмат кўрсатаётган Мўл Булоқ микромолиявий ташкилоти кредитидан фойдаланиб, машина олишни тезлатишни таклиф қилди. «Улар учун бизниг пулимиз денгиздаги бир томчи каби. Хатто даъвогарлик қиламан дейишса – биз чет эллик одамлармиз. Нимаям қила оларди улар, бизга ҳеч нарса қила олмайдилар», деб ишонтирди.
«Биз тўрт киши эдик. Ҳар биримиз 40 000 рубл олдим деб, қандайдир хужжатларга қўл қўйдик. Танишим ҳар биримизга 10 000 рублдан тарқатдида, қолган пулни ўзига олиб кетди. Машинани сотиб олдим, кредит ҳақида унутиб ҳам қўйдим. 40 000 деб бизларни биров қидиради деб, ўйламаган эдим»,- деб, гапириб берди Қайрат.
Қайрат машинани сотиб олди, қилинган фирибгарликни умуман унутган эди. У Мўл Булоқ компанияси ҳамма «шерикларни» топиб, ишни судга юборади деган ҳолатни гумон ҳам қилмаган эди. Суд мажбурий ундирув ҳақида қарор чиқарди ва суд ижрочилари Қайратнинг йил бўйи пул тўплаб, сотиб олган машинасига арест солдилар.
Бугунги кунда молиявий соҳада товламачилик турлари жуда усталик билан режалаштирилади ва ташкил этилади. Фирибгарлар гуруҳларида ҳар бир қатнашувчининг роли аниқ белгиланади. Пул бировга берилган ёки бошқа йўл билан ўзлаштирилганидан қатъий назар масъулият карз олганнинг (заёмщик) бўйнида қолади. Қонунга мувофиқ кредитор шартномада белгиланган тўла суммани ундиришга ҳаққи бор. Суд ҳар доим кредитор томонига туради. Шунинг учун молиявий шерикларни жуда пуҳта, сергаклик билан танлаш даркор. Пул қўлига тушгандан кейин «яхши танишингиз» ким бўлиб чиқишини ким билади дейсиз. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг! Сергак бўлинг!
Бугунги кунга қадар «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» ташаббуси билан 2000 Ўрта Осиё республикалари фуқароларига нисбатан Россия Федерациясига киритмаслик ёки уни тарк этмасликлари тўғрисида суд қарорлари чиқарилган.
2015 йил мобайнида «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» компанияси «Яхшиликни совға қил» акциясини ўтказиб, ҳамма қарздорлага қарзни қайтариш ёки қайтаришни бошлаш имкониятини берди. Акция доирасида қарзларини қайтара бошлаган барча қарздорларга нисбатан мажбурий ундирув чоралари тўхтатилди. Компаниянинг кўп сонли шериклари ва қарздорлари илтимосларига мувофиқ акция 2016 йил 29 февралигача узайтирилди.
Мўл Булоқ, давом этаётган акция доирасида қарзнинг асосий қисми тўланган ҳолда барча қарзга қўйилган жарима фоизларини хисобдан чиқариб ташлашга тайёрлигини яна бир эслатиб ўтмоқчимиз.
Акциядан фойдаланиб улгирмаган қарздорларга нисбатан 2016 йил март ойидан бошлаб компания ҳар бирига нисбатан суд ижроия жараёнини бошлашни режалаштирган. РФ ФМХ суд қарорлари асосида жиноий ва фуқаровий ҳуқуқ нормаларини бузганлари сабабли қарздорларга нисбатан Россия Федерациси ҳудудудига киришларига ва ундан чиқиб кетишларига таъқиқлов қўяди.
Таҳририятдан:
Агар сиз муддати ўтган займ ҳолатиларини аниқлаш учун «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» компанияси билан боғланмоқчи бўлсангиз, уларнинг розилиги билан Россиядаги бепул ишонч телефонлари рақамини чоп этмоқдамиз: 8-800-555-71-71; Шу телефон орқали компания билан бевосита алоқа ўрнатиб, тушунмаган саволларингизни бериб, масалангизни ҳал қилишни бошлашингиз мумкин.
Шарҳлар