Шавкат Мирзиёев депутатларга интернет-ОАВни ўқишни маслаҳат берди (видео)
“Ўзбекистон” телеканали орқали Президент иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган селектор йиғилишидан парча намойиш этилди, унда Шавкат Мирзиёев интернет хабарлар мавзусига тўхталиб ўтди.
Бунда у eltuz.com сайтида чоп этилган мақоланинг қоғозга чиқарилган нусхасини қўлларида ушлаб турган. Мақолада Фарғона вилоятидаги туғруқхоналардан бирида ишлайдиган шифокорларнинг эътиборсизлиги ва совуққонлиги туфайли ҳаётдан кўз юмган аёл ҳақида сўз юритилади.
«Мен бу ҳақда интернетдан билдим, менга буни ҳеч ким маълум қилмаган», – деди Шавкат Мирзиёев мақоладан парча ўқишни бошлашдан олдин.
Президент депутатларга ҳар куни интернетга кириб, одамларнинг муаммоларидан хабардор бўлишни маслаҳат берди. Давлат раҳбари мамлакатдаги кўпгина воқеалар ҳақида шу ресурс орқали хабардор бўлишини қайд этди.
Шарҳлар