Сирғалидаги янги метро йўналиши ногиронлиги бор одамлар учун имконсиз

Anhor.uz журналисти Дана Опарина Ногиронлар уюшмасининг аъзоси Фарҳод Абдураҳмонов билан биргаликда шаҳар инфратузилмасини ногиронлар учун имконлилик бўйича мониторинг қилишда давом этади. Навбатдаги манзил – яқинда ишга туширилган метро йўналиши.
 

Янги йўналиш шаҳар муҳитига яхши интеграциялаштирилмаган

Аравачада юрадиган одам учун “Олмазор” бекатидан янги йўналишга ўтиш имкони йўқлиги боис (Чилонзор йўналишида пандуслар йўқ) биз бирданига 1-бекатга келдик.
 
Сирғали йўналишининг 1-бекатига келган аравачадаги одам дарров тўсиққа дуч келади – пиёдалар ўтиш жойи на светофор билан, на светофорни чақириш тугмачаси билан жиҳозланган, аслида пиёдалар ўтиш жойининг ўзи ҳам йўқ. Фақат шу ердага белги бу ер пиёдалар ўтиш жойи эканидан далолат беради. Бордюр соғлом одам ўтишини ҳам сезиларли даражада қийинлаштиради.

 
Аслида йўқ бўлган пиёдалар ўтиш жойи
 
Метро бекати ёнидаги автомобиллар тўхтаб туриш жойида ногиронлиги бор одамларнинг автомобиллари учун махсус жой мавжуд эмас.


 
Станция пандуслар ва лифт мавжудлиги ҳақидаги белги билан кутиб олади. Бунда лифтнинг ўзи бекат бошидан анча узоқда жойлашган, лифтгача бўлган полоса эса тактил йўлакча билан жиҳозланмаган. Фарҳод Абдураҳмонов кўзи ожиз киши йўлни тўғри топиши учун йўлакча қилишни тавсия этади. Қизиғи шундаки, лифтдаги тугмачаларда тактил белгилар бор. Демак, имконли муҳит узуқ-юлуқ ва охиригача ўйланмаган.


 Тактил йўлакча билан жиҳозланишни талаб қиладиган лифтгача бўлган полоса
 

Дактилографияга эга лифт кабинаси
 
Лифтнинг ўзи ёпиқ, биз бундай ҳолатни бошқа бекатларда ҳам кузатгандик, уларда техник лифт калитини олиб келишини 10-15 дақиқа кутишимизга тўғри келганди.

 
Биз келган вақтимиз ва техник келиши орасидаги вақтни белгилаб олдик.
 
Узоқ кутмаслик учун Фарҳод ака станция бўйича навбатчининг будкаси ёнида сигнал тугмачасини ўрнатишни таклиф қилди, уни босган ногиронлиги бор ёки мобиллиги паст одам (кексалар, ҳомиладорлар ва болали аёллар) лифтдан фойдаланиши мумкин.

«Бундай тугмача ҳар бир бекатга кириш ва чиқиш жойида бўлиши керак. Шунда ушбу тизим аниқ ишлаган бўларди ва ногиронлиги бор одамлар узоқ вақт кутмасди. Шундай қилиб, лифт калитлари бир жойда ва конкрет кишида бўларди». 

«Бизни лифтлар ишлаётгани ҳайрон қолдирди, чунки олдинги мониторингимизда йўналишда Қўйлиққача лифтлар ишламаётганди. Бекат бўйича навбатчилар ногиронлиги бор одамларга ёрдам бериши керак, аммо агар биринчи бекатда биз бу одамларни кўрган бўлсак, охирги бекатда бизга ҳеч ким ёрдам бермади».


 
Лифт очилишини кутар эканмиз, узоқда ногиронлиги бор кишилар учун қурилган тураржойларни кўрдик. Ушбу туманда истиқомат қилувчи қарийб  2000 нафар ногиронлиги бор киши учун метро асосий транспорт турига айланиши мумкин эди. Бироқ метронинг шаҳар муҳитига интеграцияланмаганлиги бу одамларни ўзига хос резервацияда қолдирмоқда.

Уйдан метрогача олиб борадиган қиялик бурчаги катта бўлган тор пандусларга кўзимиз тушди.


 
Бекатлар мониторинги
 
Бекатларда ва уларга кириш жойларида тактил йўлакчалар мавжуд. Сирғали йўналишида бундай йўлакчалар Қўйлиқ йўналишига қараганда перрондан сал узоқроқда. Йўлаклар мармардан қилинган, улар узоқроқ муддат хизмат кўрсатишига умид қилишни истардик – Қўйлиқ йўналишида металл йўлакчалар бузила бошланган.

 
Метронинг Сирғали йўналишидаги тактил белги
 

Метронинг Қўйлиқ йўналишидаги тактил йўлакча

Таркиб ва перрон ўртасида кичикроқ тирқиш бор, бу аравачадаги кишининг вагонга кириб боришини қийинлаштиради. Яхшиям бекат бўйича навбатчилар Фарҳод акага ёрдамга келишди.  Йўналишда ҳаракатланадиган эски таркиблар ногиронлиги бор кишилар учун ўринлар ва машинист билан алоқа тугмачаси билан жиҳозланмаган. Қулоғи эшитмайдиган кишилар қайси бекатда чиқишларини тушуниши учун вагонларда кўрсаткичли таблолар ҳамда кўзи ожизлар учун аудио товушли хабар йўқ.
 
Биз Фарҳод ака билан лифтдан 2-бекатда чиқдик ва пиёдалар ўтиш жойи метродан чиқиш жойидан нисбатан узоқда жойлашганини кўрдик. Фарҳод ака ўтиш жойини бекатдан чиқиш жойига яқинроқ қилишни таклиф этади.

 
Лифтдан пандусли пиёдалар ўтиш жойига ҳаракатланамиз

«Ногиронлиги бор кишилар жуда секин ҳаракатгани учун катта магистраллар орқали ўтиш жойларини кўзда тутиш зарур».

Биз метрога қайтдик ва якуний бекатда чиқдик. Лифдан чиқар эканмиз, ёпиқ эшикка дуч келдик, у яхши очилмасди. Аравачадаги одам ёрдамчисиз бундай эшикни мустақил ўзи очолмайди. Бунда бекат бўйича навбатчилардан ҳеч ким бизга ҳамроҳлик қилмади.

«Бу метрополитен ходимларининг ўз ишига бўлган муносабати. Тушунишимча, мен уларнинг бутун иш фаолияти давомида метродан фойдаланган ногиронлиги бор ягона одам бўлсам керак».

Ногиронлар уюшмасининг йўналиш қурилиши бошланишидан олдин “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга юборган тавсиялари Реал воқелик
Метро бекатларида ногиронлиги бор одамлар учун ҳаракат йўналишларини кўрсатувчи кўрсаткичлар бўлиши керак бажарилган
Ногиронлик аравачаларининг ғилдираклари ва ногиронлиги бор кишиларнинг қўлтиқтаёқлари сирпанмаслиги учун сирпанмайдиган плита билан қопланган икки томонлама пандуслар зарур қисман бажарилган (бекатларда фақат бир томонлама пандуслар)
Пандуснинг қиялиги 8 даражадан ошмаслиги керак бажарилган
Аравачада ва қўлтиқтаёқларда юрадиган ногиронлар учун бурилиш майдончаларининг ўлчамлари камида 1,0 х 1,20 метрни ташкил қилиши керак бажарилган
Кўзи ожизлар учун сариқ рангли йўлакчалар бўлиши лозим, улар ёрдамида ҳаракат боши ва охири белгиланади қисман бажарилган
Кўзи ожизлар учун тактил йўлакчалар метронинг қатнов қисмидан камида 30 см масофада бўлиши керак бажарилган
Метрополитен  ходимларининг пандуслар ва лифтлар ёнида мажбурий туриши қисман бажарилган
Эшитиш қобилияти бўйича ногиронлиги бор кишилар учун видеокўрсаткичлар ёки “югуриб турувчи” сатрлар бўлиши шарт бажарилмаган

 

«Тавсияларимизнинг катта қисми бажарилган. Бу метро йўналиши етарлича қулай ва умуман ногиронлиги бор кишилар учун мослаштирилган бўлса-да, у шаҳар инфратузилмасига яхши боғланмаган». 

Фарҳод Абдураҳмоновнинг қайд этишича, мониторингнинг асосий мақсади – инфратузилмада қандай ўзгаришлар юз берганини кўрсатиш, агар юз бермаган бўлса, унда бунинг сабабини ва бунга ким айбдор эканини аниқлаш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.