Такер Карлсон жамоаси Россияда ўз телешоуси ишга тушгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Америкалик журналист Такер Карлсон “Россия-24” телеканалида ўзининг шахсий шоусининг бошловчиси бўлиши ҳақида ОАВда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Tucker Carlson Network стриминг хизматининг дастурлаш ва ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Дин Томпсон маълум қилди.
«Бу бутунлай ёлғон», – деди у.
Аввалроқ Россиянинг бир нечта оммавий ахборот воситалари Fox News телекомпаниясида 2023 йил апрелигача ишлаган ва ҳозирда Tucker Carlson Network платформасида мустақил равишда интервью чиқараётган Карлсон “Россия-24” телеканалида ўз кўрсатувини йўлга қўйгани ва унинг бошловчисига айлангани ҳақида маълум қилган эди.
Февраль ойида Карлсон Россия президенти Владимир Путин билан интервьюсини эълон қилди, кейинчалик у 200 миллиондан ортиқ марта кўрилди. Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Путин ушбу суҳбат орқали асосий мақсади – Ғарбдаги ахборот блокадасини ёриб ўтиш ва уни эшитишга эришган.
Шарҳлар