Тармоқларда жиҳодчилик субмаданияти қандай шаклланади ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Тармоқларда жиҳодчилик субмаданияти қандай шаклланади ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Тошкентда «Киберхавфсизлик ва Марказий Осиёдаги кибертерроризм ва экстремизмга қарши кураш бугунги босқичда: натижалар, муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Татарстон Республикаси Фанлар академиясининг Исломий тадқиқотлар маркази директори, сиёсий фанлар номзоди Ринат Патеев кибернетика маконида ривожланаётган жиҳодчилик субмаданияти хақида сўзлаб берди.

Жиҳодчиларнинг интернетдаги хатти-ҳаракатларини шарҳлаб, Ринат Патеев, жиҳод маъноси тўғрисидаги ўз тушунчаларини сингдириш жиҳодчи гуруҳларининг асосий фаолиятига айланганини таъкидлади. Улар радикал ҳаракатларни адолатли амал сифатида талқин қилмоқдалар. Бу, унинг фикрига кўра, уларнинг диний жиҳатдан дунёни тушуниш эмас, балки ёвуз хатти-ҳаракатлар орқали дин меъёрларига ўзларининг содиқликларни кўрсатишга уринишдан бошқа нарса эмас.

Патеевнинг сўзларига кўра, кибержиҳодчилик қаҳрли итоатсизликни намоиш қилади, маданий меъёрлар таҳқиқларини вайрон қилишдан лаззатланади, жисмоний зўравонликдан фойдаланишга тайёр. Жиҳодчилик замонавий зўравонлик маданияти таъсирида шаклланмоқда.

«Европа шаҳарларининг истиқомат қилаётганларнинг кўпчилиги мусулмонлар бўлган геттолардан чиққан ёшлар ўз хатти-ҳаракатларида ғарбий кўчалар маданиятига хос бўлган элементлар: реперлар кийими, наша чекиш, алкогол истеъмол қилиш билан бирга, жиҳодчиларнинг видеотасмаларини томоша қиладилар», — деб, таъкидлади Патеев.

«Жиҳод ёш, ширин қизлар ҳусни билан бириктирилиб кўрсатиш орқали романтизация қилинмоқда, қизиқарлиси, шундаки, улар замонавий либосларда намойиш қилинади, бўйянишдан фойдаланади. Улар юракчалар тасвирларини, шароб идишларини, остига «жиҳод» деб ёзилган ширин ўйинчоқлардан фойдаланадилар», — дейди эксперт. «Видео мазмуни жуда замонавий, машҳур мусиқалар билан бирга намойиш қилинади».
Аслида бу, Патеевнинг сўзларига кўра, бу муддати кечиктирилган гедонизм, бу террористик ҳаракатлар ва ёвузлик қилганлиги учун жаннатдаги бўлажак мукофотдир.

«Кибермайдонда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланилган ҳолда электрон жиҳод олиб бориш долзарб зарурат сифатида тақдим этилган. Жиҳодчиликни геймерлар субмаданияти билан узаро сингиб бораётганини ҳам кузатиш мумкин», — деб, таъкидлади эксперт.
Жиҳодчилик замонавий зўравонлик маданияти таъсирида шаклланмоқда. Хавф шундаки жиҳодчилар ёшларни экрандаги зўравонликни амалиётга ўтказиш зарурати фикрига олиб келмоқдалар.

Қандай қилиб жиҳодчилик контентидан ҳимояланиш тўғрисида «Маъно» тадқиқотлик ташаббуслар Маркази директори Баҳтиёр Эргашев сўзлаб берди:
«Биринчи навбатда ёшларда улар интернетдан олаётган хабарларга танқидий қарашни тарбиялаш даркор. Бу — пойдевор. Бундан ташқари салафийлик, такфир ва бошқа ҳаракатларни ҳақиқий мақсадларини тушунишлари учун ёшларга билим бериш керак. Уларга муносиб таълим олишлари учун манзур шароитлар яратиб, ҳақиқий ислом тўғрисида билим олишга ундаб, рағбатлантириш керак. МДҲ антитеррористик Маркази сайтида ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган қизиқарли ролик мавжуд. Унинг сарлавҳаси «Ўзингни ИШИДга қайтаришга имкон берма». Жуда қулай, технологик жиҳатдан сифатли ролик. Унда ёшларнинг ўзи ёшлар учун тушунарли тилда ва тўлиқ ёллаш усуллари тўғрисида сўзлаб, унга қандай қилиб қаршилик қилиш мумкинлигини тушунтириб беришган.

«Мамлакатимизда ҳам дунёвий фикрловчи, ижодий ёндашувга эга, ижтимоий фаол ёшларни контр тарғибот-ташвиқот ишларига жалб қилиш керак. Улар ёшларга тушунарли ва таъсирчан бўлган тил ва услублар билан контр-ташвиқот ишларини олиб боришлари мумкин», — деди эксперт.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.